• 26-04-2019

6-8 ОЙЛИК БОЛАЛАР УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ВА ТАВСИЯ ҚИЛИНМАГАН ОЗУҚА ТУРЛАРИ

6-8 ОЙЛИК БОЛАЛАР УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ВА ТАВСИЯ ҚИЛИНМАГАН ОЗУҚА ТУРЛАРИ

Қуйида 6-8 ойлик болалар учун озуқавий қиймати бўйича озуқа турлари келтирилади.

Иложи борича асосан I ва II категориялардаги маҳсулотларни 6-8 ойлик болага тайёрлаб берган яхши. III категория ҳам ёмон эмас. IV категорияда санаб ўтилган маҳсулотларни эса болага бермаган маъқул.
I. ОЗУҚАГА ЭНГ БОЙ СУПЕР МАҲСУЛОТЛАР:
1. Суяк шўрвасида 8 дақиқа пиширилган ва шу шўрваси билан бирга пюре қилинган жигар;
2. Юмшоқ пиширилган (суюқроқ) уй тухуми сариғи;
3. Яйловда эркин боқилган ҳайвон суяги илиги;
4. Суяк шўрваси;
5. Ферментланган балиқ жигари ёғи.
Еслатмалар:
o Балиқ жигари ёғи ва балиқ ёғи бир ҳил нарса эмас. Балиқ жигари ёғи ҳам минимал қайта ишланган ва ўз табиий витаминларини сақлаб қолган бўлиши керак. Сотувдаги жуда кўп шу каби маҳсулотлар қайта ишлаш жараёнида ўз табиий витаминларини йўқотади ва ўрнига синтетик витамин қўшилади. Шу сабабли ҳарид манбасига алоҳида эътибор бериш керак.
o Суяк шўрваси деганда яйловда боқиладиган ҳайвон суякларининг 8-72 соат паст оловда қайнатилгани тушинилади. Бундай шўрва совуқ ҳолатда гелга айланади, иситилганида яна суюқ ҳолатга келади.
o 1 ёшгача бўлган болага тухум сариғини суюқроқ қилиб пишириб берилганида яхши ҳазм бўлади. Бунда тухум табиий озуқаланадиган, гени ўзгартирилган ем берилмайдиган уй товуғи тухумидан бўлиши мақсадга мувофиқ.
o Жигар ҳам яйловда табиий равишда боқиладиган ҳайвондан бўлиши мақсадга мувофиқ.
II. ОЗУҚАГА БОЙ МАҲСУЛОТЛАР
1. Дорисиз етиштирилган авокадо;
2. Суяк шўрвасида пиширилган сабзавотлар;
3. Дорисиз етиштирилган, пўсти олинган, парда ёки сувда паст ҳароратда бироз пиширилган ва пюре қилинган мевалар бироз фойдали ёғ билан бирга берилади.
4. Дорисиз етиштирилган банан.
5. Табиий муҳитда ва табиий ем билан боқилган (органик ёки био) дўкон тухуми сариғининг суюқроқ қилиб пиширилгани;
6. Яйловда боқилган ҳайвон гўштлари.
Еслатмалар:
o Меваларни парда ёки сувда бироз пиширишдан мақсад мева кислоталари 1 ёшгача бўлган боланинг ошқозонига таъсир қилмаслиги учундир. Парда пиширилган мева ва сабзавотлар витаминларнинг жуда катта қисмини сақлаб қолади. Масалан, 5 дақиқа парда пиширилган брокколи 100% витаминларини сақлаб қолади. Пишган меваларни бироз фойдали ёғ (масалан, сариқ сарёғ) билан истеъмол қилиш мевалардаги озуқавий моддаларнинг осон ўзлашишига ёрдам беради.
o Яйловда боқилган ҳайвон гўштларини суяк шўрвада пишириш ва бироз ўша шўрваси билан бирга (блендерда) пюре қилиб бериш тавсия қилинади.
III. ИСТЕЬМОЛ ҚИЛИНИШИ МУМКИН БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР
1. Дориларсиз ўстирилган маҳсулотлардан (“органик” ёки “био”) тайёрланган сотувдаги қадоқланган болалар овқатлари (шиша идишда ва қўшимча моддаларсиз).
2. Дориланган ёки дориланмагани аниқ бўлмаган авокадо.
3. Дориланган ёки дориланмагани аниқ бўлмаган банан.
4. Дориланган ёки дориланмагани аниқ бўлмаган сабзавотлар (ювилиб, суяк шўрвасида пиширилади).
5. Боқилган муҳити ноьмалум бўлган ҳайвон суяги шўрваси.
Еслатмалар:
o Одатда авокадо ва бананларни дорисиз ўстириш қийин эмас, шу сабабли дори ишлатилса ҳам жуда кўп ишлатилмайди.
o Сабзавотлар суяк шўрвасида пиширилса, суяк шўрваси таркибидаги баъзи моддалар сабзавотларда мавжуд бўлиши мумкин бўлган баъзи токсинларни нейтраллаштиради.
o Суяк шўрваси тайёрлашда соғлом муҳитда боқилган ҳайвон танлангани албатта яхшироқ ва фойдалироқ, аммо бунинг имкони бўлмаса оддий сотувдаги ҳайвон суякларини ишлатса бўлади. Бундай ҳолда қўй суяклари ва гўшти танлангани маъқулроқ.
IV. БОЛАГА БЕРИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНМАЙДИГАН МАҲСУЛОТЛАР:
1. Печенелар (болаларга ва чақалоқлар тишлаши учун мўлжалланган сотувдаги печенелар ҳам).
2. Гуручли бўтқалар (кашалар) ва сотувдаги тайёр гуручли бўтқалар.
3. Жигарранг гуручли бўтқалар ва сотувдаги тайёр жигарранг гуручли бўтқалар.
4. Сули ва бошқа донлар ва улардан тайёрланган бўтқалар.
5. Соя ва таркибида соя мавжуд бўлган маҳсулотлар.
6. Дори билан ўстирилган (“органик” ёки “био” бўлмаган) маҳсулотлардан тайёрланган қадоқланган сотувдаги болалар овқатлари.
7. Мева сувлари (“органик” бўлса ҳам).
Еслатмалар:
o Чақалоқлар дон маҳсулоларини ҳазм қилишга тайёр эмас. Бола таҳминан 3 ёшларигача дон маҳсулотларини яхши ҳазм қила олмайди. Бунга сабаб 1 ёшгача бўлган бола организмида дон маҳсулотлари ҳазми учун керакли энзимларни ишлаб чиқарилмаслигидир. Дон маҳсулотларидаги фитин кислотаси эса организмда умумий минерал танқислигини юзага келтиради.
o Янги сиқилган мева сувлари фойдали, аммо мева сувидаги баъзи кислоталар 1 ёшгача бўлган бола ҳазм тизимига тасир қилиши мумкин. Канада Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 1 ёшгача бўлган болаларга мева сувларини тавсия қилмайди. Буюк Британия Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 6 ойдан ошган болаларга мева суви бериладиган бўлса, 10 баравар кўп сув билан аралаштириб беришни тавсия қилади.
o Сотувдаги мева сувлари эса мутлақо тавсия қилинмайди. Сабаби янги сиқилган мева ва сабзавот сувлари 1 кунда истеъмол қилиниши лозим, акс ҳолда улардаги табиий энзимлар ва витаминлар парчаланади.