• 13-03-2019

Аҳолини дори воситалари билан таьминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди

Аҳолини дори воситалари билан таьминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди


Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган 300 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш механизми белгиланган. Унинг 15 млрд сўмлик қисми қопланган. Қолган қисмини 2019 йил 1 июлгача қоплаш зарур, сумманинг бир қисми (26,5 млрд) “Ўзмедимпекс” ДУК томонидан 1 апрелгача қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари сотилиши ҳамда фоизсиз ссуданинг қолган қисми қопланиши тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади. Бунда дори воситаларининг йиллик эҳтиёжидан ортиқча захираси яратилиши ҳамда бунинг натижасида бошқа турдаги зарур дори воситаларини харид қилишга маблағларнинг етишмовчилиги юзага келишига йўл қўймаслик бўйича жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.

Вилоят ҳокимликларига тасдиқланадиган рўйхатга асосан вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратиш вазифаси топширилди. Маблағлар 2019 йил Давлат бюджети параметрлари доирасида берилади.

Ендокринологик касалликларга чалинган ҳамда буйрак ва жигар трансплантатсияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таʼминлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида мазкур тадбирлар учун кўзда тутилган маблағларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали марказлаштирилган ҳолда харид қилишга рухсат берилди.

Ҳужжат 2.03.2019 йилдан кучга кирди.