• 19-03-2019

Анвар Ғаниев

Анвар Ғаниев

Анвар Ғаниев 1966-йил 19-январ куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топди. Мактаб билан бир вақтнинг ўзида мусиқа мактабининг аккардион бўлимида таҳсил олди. Мактаб тадбирлари ва байрамларда, шаҳар тадбирларида қўшиқ ижро этиб келган. Мактабни тугатгандан сўнг Анвар Ғаниев Тошкент Давлат Маданият институтига ўқишга киради. Анвар Ғаневнинг илк бор Ўзбекистон канали орқали намойиш этилган "Кўнгил кўчалари" филмида "Кўнглим" номли қўшиқни ижро этди ва бу қўшиқ жуда машҳур бўлиб хит таронага айланди десак адашмаймиз. Шундан сўнг "Жайрон нега кўзинг тўла ёш" қўшиғи ҳам хит таронага айланди. Хонанда ҳозирги кунга қадар 300дан ортиқ қўшиқларини, 20га яқин клипларини ва "Оҳ севаман", "Ўзим ҳофиз", "Дунё" каби албомларини ўз муҳлисларига тақдим эта олди. Анвар Ғаниев қўшиқ куйлабгина қолмай, миллий сериалларимизда ҳам иштирок этиб келмоқда. Режиссёрлар Санъат Қаюмовнинг "Никоҳ узуги", Зебо Наврўзованинг "Дўстимнинг тўйи", Феруза эгамбердиеванинг "Сабоқ" филмида хонанда ўзининг соундтрек қўшиғини ижро этди. Хонанда 2001- йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.