• 26-04-2019

Бетакрор Черногория манзаралари

Бетакрор Черногория манзаралари

Дунёнинг Черногориядан ташқари бошқа ҳеч бир жойида бундай тарихий ва маданий мерос билан чатишиб кетган табиатнинг гўзал манзараларини топа олмайсиз.

Рисан ва Котор

Ҳайратга солувчи пляжлар, тоза сув ва мухташам тоғлар сизни Котор кўрфазида бахт уммони узра ғарқ қилади. Тоғлар ва ички кўрфазлар билан қуршаб олинган Рисан ва Котор шаҳарлари уларнинг ҳудудларида иллирия, рим ва эрта христианлик давридан бошлаб қадимий сивилизатсияларнинг излари топилган ва дастлабки ишғол этилган аҳоли яшаш жойларидир.

Рисан шаҳри ўзининг римлик виллалари ва ниҳоятда яхши сақланган мозаикалари билан сизни ўтган даврлар тўғрисидаги хотиралар оғушига чўмдиради. Пераст деб номланган бар-шаҳарнинг қирғоғидан қайиқчада бир неча дақиқа сайр қилсангиз кўрфаздаги икки оролчаларнинг бирига дуч келасиз. Бу оролчада Европанинг бу қисмида деворий наққошликнинг энг зўр коллексияларидан бўлган Рифдаги Биби Марям черкови жойлашган.

Котор — Адриатикадаги энг яхши сақланиб қолган эски шаҳарлардан биттаси. Унинг ҳудудида ўзининг маросимий санъат коллексияси билан бирга 12 асрдан бери сақланиб келаётган ҳайратга солувчи Авлиё Трифон бутхонаси савлат тўкиб турибди.

Дурмитор

Черногориянинг шимолий қисмида жойлашган, Дурмитор ўзининг диққатга сазовор жойлари билан бирга бетакрор табиати ва фаол туризм учун қулайлиги билан машҳур.

Плевля

Черногориянинг энг шимолий қисмида, Сеҳотина дарёсининг хушманзара ўзанида Плевля шаҳри жойлашган. У ҳудудида буғдой етиштириладиган монастир мавжудлиги шарофати билан шундай деб номланган. Плевляда ислом ва христианлик руҳи муваффақиятли уйғунликда яшайди.

Шаҳарнинг рамзини ва абадий сабр-бардошликни икки нафар маданий-тарихий ва меъморий ёдгорлик – Хусайн-пошшо масжиди ва Муқаддас учлик монастири намоён қилади.

Пераст

Пераст Боко-Котор кўрфазидаги Котордан бир неча километр олисликдаги энг чиройли шаҳарчаларнинг бири. Пераст – мислсиз қадимий меъморчилигига эга бўлган ажойиб эски шаҳардир.

Бу сизга қадимий бутхона ва черковларни томоша қилиб бахра олиш имконини бера олади. Перастдан бир неча дақиқа оралиғи одамларни унутиб бўлмас жойларга элтиб қўядиган кичиккина такси қайиқчалари қатнайди.

Шунингдек сиз Котор кўрфазининг табиий гўзаллигини томоша қилиб кўнгил ёзишингиз ҳам мумкин. Кўрфазни қуршаб турган ажойиб чиройга эга бўлган тоғлар, қадимий меъморчилик, денгизнинг ҳиди ва зўр мусаффо ҳаво... Перастни Черногорияга келган ҳар бир инсон кўрмоғи лозим.

Скутари кўли, Миллий боғ

Скутари кўли Зета-Скадария деб аталадиган водийда жойлашган. Бу водий қисман Бар шаҳри, қисман Подгоритса маъмуриятига тегишли. Таърифга тил очиз ва кўп чиҳатдан ноёб, катталиги 391 км бўлган Скутари Балкан ярим оролидаги энг йирик кўл ҳисобланади. Ушбу кўл Адриатика денгизидан 20 дақиқали масофада жойлашган ва унга Созина тунели орқали ўтиб бориш мумкин.

Кўлнинг учдан икки қисми Черногорияга, учдан бир қисми эса Албанияга тегишли. 1983 йилда кўлнинг 40000 гектарига тенг бўлган Черногориядаги қисми “Миллий боғ” деб эълон қилинган.

Бундай ягона гўзалликка эга бўлган жой хақиқатда мавжуд эканлигига ишониш учун. Черногорияга келган ҳар бир инсонга Скутари кўлига ташриф буюришни тавсия этишади. Бу жуда чозибали, табиий бойликка эга бўлган, қуруқлик ва денгиз йўли билан бирдай келса бўладиган ажойиб маскан.

Бу ерда бутун йил давомида туризмнинг барча турларини, жумладан қушларни кузатиш, экскурсиялар, тарихий-меъморий обидаларга ташриф буюриш, спелеологик тадқиқотлар, маросимлар ва фестиваллар ҳамда бошқа кўп кўринишдаги талабларни қондириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.

Умумий мураккабликда денгиз, кўл ва тоғлар 150 км га тенг доира бўйлаб жойлашган. Улар барча меҳмонлару туристларнинг истакларини бажо келтириш ва дидларини қондириш учун турли саёҳатларга таклиф этади.

Свети-Стефан

Черногориядаги энг таниқли, мислсиз гўзал ва кўп ташриф буюриладиган жойларнинг бири Свети-Стефан Будвадан таҳминан 15 дақиқалик йўлда жойлашган. Свети-Стефан, сўзсиз, Черногория туристик санамларининг биридир.

Ва бунинг таажубланадиган жойи йўқ, чунки сиз бу ҳайратга солувчи жойни йўқлаганингизда нима учун Софи Лорен, Силвестр Сталлоне, қиролича Елизавета II ва кўпчилик бошқа инсонлар дам олиш учун севимли жой дея айнан Свети-Стефанни танлаганларини тушуниб оласиз.