• 12-04-2019

​Билиб қўйган яхши! - Баъзи хорижий мамлакатларнинг одоб доирасидаги тақиқлари

​Билиб қўйган яхши! - Баъзи хорижий мамлакатларнинг одоб доирасидаги тақиқлари

Билиб қўйган яхши! - Баъзи хорижий мамлакатларнинг одоб доирасидаги тақиқлари

Чет элга саёҳат ёки бирор бир иш билан борар экансиз, у ердаги қонун-қоидалар ва аҳлоқий меёрлар билан таниш бўлганингиз маъқул. Чунки сиз одатланган нарсалар у ерда тақиқланган ёки уятли саналиши мумкин. Қуйида баъзи чет давлатларда тақиқланган қоидалар ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин, хорижга борганингизда булар сизга асқотади ҳамда нохуш вазиятга тушишингиздан асрайди.

Франтсия

Франтсига борсангиз, пул ҳақида гапириш ва савол беришдан сақланинг, чунки бу нарса франсузлар назарида ярамас одат ҳисобланади.

Украина

Украинада слявян дўстингиз ёки дугонангизга гулдаста бермоқчи бўлсангиз, ундаги гулларнинг сонига албатта эътибор беринг ва жуфт бўлмаслиги кераклигини ёдда тутинг. Чунки у ердагиларнинг одати бўйича, жуфт сонли гуллар фақатгина дафн маросимларига олиб келинади.

Янги Зеландия

Янги Зеландияга бориб қолсангиз, автомобил рулида ўтирган ҳолда сигнал бера кўрманг. Бу маҳаллий аҳоли назарида катта ҳақорат ҳисобланади.

Ҳиндистон

Ҳиндистонга бормоқчимисиз?! Унда шуни билиб олингки, қарама-қарши жинс вакили билан ҳамманинг олдида гаплашар экансиз, унга яқин турмаслигингиз лозим.

Япония

Японияда эса бошқа мамлакатларда одат тусига айланган нарса – яъни ресторан ва қаҳвахоналарда чойчақа қолдириш ҳақиқий жиноят ҳисобланади.

Мексика

Бордию Мексикага йўлингиз тушиб қолса, шуни ёдда тутингкки, мексикаликлар “ҳазилларнинг қироли” ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам маҳаллий аҳолининг сизга нисбатан қилган ёки айтган ҳазилига ҳафа бўлиб юрманг, гарчи бу жуда қўпол ҳазил бўлса ҳам.

Норвегия

Норвегияда одамларнинг бир-биридан черковга броган-бормаганликлари ҳақида сўрашлари ўринсиз ҳисобланади ва одоб доирасидан четга чиққан саналади.

Туркия

Туркиянинг ҳам ўзига яраша одоб-аҳлоқ доираси бор, уларни билиб қўйсангиз фойдадан ҳоли бўлмас эди ва сиз ноқулай аҳволга тушмас эдингиз. Масалан, ОК белгисини кўрсатиш Туркияда қаттиқ ҳақоратлаш саналади. Шунинг учун асло бундай қила кўрманг!

Буюк Британия

Буюк Британияда одамлар бир-бирларидан ойлик маошлари ёки даромадлари ҳақида сўрамайдилар, чунки бу нарса одобсизлик ҳисобланади. У ерга йўл олишдан олдин ана шу нарсани албатта инобатга олинг.

Ирландия

Ирландияликлар билан британияликларнинг талаффузида фарқ бор. Йўлингиз тушиб Ирландияга бориб қолсангиз, ирландияликларнинг талаффузида гапиришга ҳаракат қилманг. Туристларнинг бундай актсент билан гапириши уларга ёқмайди.

Германия

Германияда туғилган кун кириб келмасидан олдин табриклаш аҳлоқ доирасидан четга чиқувчи одобсизлик ҳисобланади. Германияга саёҳатга бориш ниятингиз бўлса, буни билиб қўйганингиз яхши.

Кения

Кенияга йўлингиз тушиб қолса, шуни билиб қўйингки, маҳаллий аҳоли уларга фамилияларини айтиб, мурожаат қилишларини ёқтирмайдилар.

Чили

Чилида қўли билан овқат ейиш одобсизлик ва бефаросатсизликдан далолат беради. Чилига борадиган бўлсангиз, бунга асло йўл қўйманг.

Сингапур

Сингапурда эса жамоат транспортида бирор нарсани ейиш тақиқланади. Шундай қилиб қолсангиз, жаримага тортилишингиз ва атрофдагиларнинг нафратига учрашингиз мумкин.

Венгрия

Венгрияда бирор зиёфатга бориб қолсангиз, айтилган қадаҳ сўзидан кейин бокалларни уриштириб юрманг. Акс ҳолда сизни аҳлоқсиз, деб ҳисоблашади.

Хитой

Хитойга борсангиз, у ердаги аҳолига соат ва соябон ҳадя қилишдан сақланинг. Мураккаб хитой тили фонетикасида “соат тақдим қилиш” бирикмаси “дафн маросимида қатнашиш” деган сўз бирикмаси билан жуда ўхшашиб кетади. Шунинг учун соат тақдим қилар экансиз, сиз у одамга ўлимни раво копърган бўлар экансиз. Соябон ҳадя қилиш эса алоқаларни узиш рамзи ҳисобланар экан.