• 13-03-2019

Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармасининг фаолияти

Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармасининг фаолияти

Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармасининг фаолияти нафақат эзгуликнинг драматик кўриниши, балки ҳақиқий бағрикенг инсонликнинг яққол намунасидир. Билл Гейтс Уоррен Баффет билан ҳамкорликда яратган дастури доирасида омма олдида ҳаёти давомида ишлаб топган пулининг тенг ярмини хайр-еҳсон учун сарфлашга ваъда берди. 2011 йилда Билл ва Мелинда Гейтс жамғарма ҳисобига 28 миллиард доллар пул ўтказди.

Жамғарма бу пулларни очлик, қашшоқлик каби глобал муаммоларни ҳал этиш, соғликни сақлаш, турли ваксиналар, тиббиёт ускуналари, дори-дармонлар сотиб олиш учун сарфлайди. Масалан, жамғарма туғма касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи “Болаларни қутқаринг” ташкилоти ҳисобига 112 миллион доллар, безгакка қарши янги ваксина ишлаб чиқариши учун МВИ ташкилотига 456 миллион доллар маблағ ажратди.