• 12-03-2019

Бокс

Бокс

Бокс ( ингл. бохинг , бох — «уриш» сўзидан) спортнинг яккакураш турларидан биридир.

Бокс (инг . бох — муштлаш, зарб) — спорт тури, икки рақибнинг сирти чарм, ичи юмшоқ қопламали қўлқопларда қоида асосида яккамаякка муштлашиш мусобақаси. Б. тарихи милоддан аввалги даврда Миср ва Бобилда уюштирилган яккамаякка муштлашиш мусобақаларига бориб тақалади. Юнонистон қад. Олимпия ўйинлари дастурида ҳам шундай мусобақалар бўлган. Замонавий Б. ватани Англиядир (16—17-асрлар). Б.нинг дастлабки қоидалари шу мамлакатда қабул қилинган (1867). Халқаро ҳаваскор боксчилар ассотсиатсиясига (АИБА; 1946 йил асос солинган) 160 мамлакат аʼзо (1999). Б. 1904 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1974 йилдан жаҳон чемпионати, 1979 йилдан жаҳон кубоги мусобақалари ўтказиб келинади.

Б. мусобақаси арқонлар билан ўралган 6х6 м ўлчамли ринг (супа)да ўтказилади. Б.чилар оғирлиги 270 г (10 унсия) қўлқоплардан фойдаланишади. Мусобақа 2 мин. (дақиқа)дан 4 раунд (бўлим) давом этади. Раундлар орасида 1 дақиқадан танаффус берилади. Мусобақа вақтида рақиб йиқилганда, ҳакам курашни тўхтатгандан кейин, шунингдек белдан пастга, боштананинг орқа қисмига зарб бериш мумкин эмас. Рингдаги ҳакам (рефери) мусобақани бошқаради, ринг атрофидаги 5 нафар ҳакам берилган аниқ зарбларни ҳисоблаб боради. Натижада кўп очко (хол) тўплаган Б.чи ғолиб деб топилади. Зарб таʼсирида гарангсираган (нокдаун) ҳолатга тушган Б.чининг ўзига келиши учун рефери курашни вақтинча тўхтатади ва ҳисоб очади. 10 срч. (сония) вақт ичида у курашга тайёр эканини билдирмаса рефери уни нокаут бўлган (енгилган) деб ҳисоблайди. Томонлардан бири рақибини нокаут қилса, очколар фарқини 15 тага етказса, шунингдек бир томон енгил ганини тан олса (мураббийи арқонга сочиқташласа), рефери томонидан четлатилса, зарб таʼсирида танасининг жароҳатланган жойидан қон окиши камаймаса (тиббиёт ходими хулосасига кўра) кураш муддатидан оддин тўхтатилади ва иккинчи томон ғолиб саналади.