• 25-04-2019

Болаларга бериш мумкин бўлмаган 9 "фойдали" маҳсулот

Болаларга бериш мумкин бўлмаган 9 "фойдали" маҳсулот

Болалар учун мўлжалланган ёгуртнинг 100 гр таркибида 100 гр шакар бўлишидан хабарингиз борми? Уни ҳар куни истеъмол қилиш эса семиришга олиб келиши тайин. Бундан ташқари аксарият ота-оналар ёгуртни фойдали маҳсулот сифатида болалар таомномасининг ажралмас бир қисмига айлантирганлар.Билсангиз, бир қарашда фойдалидек кўринган ва кичкинтойлар таомномасининг бир қисмига айланиб қолган маҳсулотлар сони етарлича. Бироқ уларнинг айримлари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Ёғсизлантирилган сут

Аксарият ота-оналар сигир сутини ёғли маҳсулот сифатида эътироф этадилар-да, ёғсизлантирилган, бодом ёки соя сутини фойдалироқ санаб, айнан уни болаларга берадилар. Бундан ташқари айрим ота-оналар болада лактозага нисбатан аллергия бўлишидан қўрқиб юришади.

Олимларнинг айтишларича, сут ва сут маҳсулотлари истеъмолидан воз кечиш болалар саломатлигига жиддий зарар етказади. Ёғсизлантирилган су истеъмол қилувчи болаларда Д витамини миқдори сигит сутини истеъмол қилган кичкинтойларга нисбатан иккикарра камроқ бўларкан. Бундан ташқари кўп ҳолларда уларнинг бўйлари ҳам яхши ўсмайди.

Ёнғоқлар

Ёнғоқлар мия фаоллигинини кучайтириши ҳамма учун таниш янгилик. Аммо улар болаларда аллергия келтириб чиқариши ҳам мумкин. Кичкинтойда аллергия бўлмаган ҳолатда ҳам бу каби маҳсулот унинг бўғилиб қолишига олиб келади. Шу сабабли мутахассислар 4 ёшгача бўлган болаларга ёнғоқларни бутун ҳолича бермасликни кўп бор уқтирадилар. Мазкур ёшдан кичик бўлган болажонларга ёнғоқларни майдаланган ҳолатда ёки пюрелар ичига қўшиб беришингиз мумкин.

Колбаса, хот-дог, наггетс

Ушбу маҳсулотлар нафақат болалар, балки катталар учун ҳам хавфли саналади. Организми ҳали нимжон бўлган болалар эса ундан янада кўпроқ зарар кўришлари мумкин. Гап шундаки, мазкур маҳсулотлар таркибида кўплаб консервантлар, мисол учун нитратлар мавжуд.

Улар инсон саломатлиги учун катта хавф туғдиради. Олимларнинг айтишларича, консервантларни ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилиш саратон касаллиги ривожланишига ҳам олиб келади. Шу сабабли бундай егуликларни товуқ ва курка гўшти билан алмаштирган маъқул.

Консерваланган мевалар

Аслида консерваланган меваларнинг янги мевалардан зарарлироқ эканлиги ҳақиқатга яқин эмас. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, консерваланган ва музлатилган мевалар ҳамянги мевалар каби озуқавий хусусиятларга эга. Аммо уларнинг бир қатор камчиликлари ҳам бор.

Кўп ҳолларда бу каби консерваларни ширин сироп билан тўлдиришади, унинг таркибидаги шакар миқдори эса кишини ҳайратга солиб қўяди. Айнан шу каби маҳсулотларни болаларга умуман бермаслик керак. Табиий шарбат ичидаги меваларни эса уларга бериш мумкин.

Денгиз маҳсулотлари

Балиқ ҳамда денгиз маҳсулотлари таркибида кўплаб озуқавий моддалар, болажонлар учун фойдали қўшимчалар бор эканлигини рад этиб бўлмайди. Аммо ушу маҳсулотларни4-5 ёшгача бўлган болаларга бериш мумкин эмаслигини биласизми? Сабаби уларнинг аксарият қисми кичкинтойлар саломатлигига катта зарар етказиши мумкин. Гап шундаки, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни айрим пайтларда бошқа саналар билан сотувга чиқариб юборишади. Шу билан бирга баъзи денгиз маҳсулотлари таркибидаги симоб кичкинтойлар танасини яхшигина қийнаб ҳам қўяди. Шу сабабли денгиз маҳсулотлари танлаш пайтида таркибида симоб бўлмаганидан, мисол учун лосос ёки қисқичбақалар танланг. Шунда ҳам болаларга ҳом балиқни бериш мумкин эмас. Қолаверса кичкинтойга А геппатитидан ҳимояловчи ваксина қилдириш ҳам ёдингиздан чиқмасин.

Какао ва қаҳва

Аксарият ҳолатларда какао ичимлиги болалар учун зарарсиз бўлиши мумкин. Аммо ушбу маҳсулот таркибида кофеин ҳам бор, бу эса бола танасидаги оғир аломатлар, асабийлик, уйқусизлик, юрак уришининг тезлашиши каби муаммоларга сабаббўлади. Айнан шу каби камчиликлар қаҳва ичимлиги сабабли ҳам юзага келишини билсангиз керак. Агар болалар учун тайёрланган какао ичига шакар қўшиб қайнатиладиган бўлса, унинг зарари икки баробар ортади. Миттовойлар учун какаони фақатгина тонг пайти ва оз миқдорда берган маъқул. Бундан ташқари унинг таркибидаги шакарни ҳам назорат қилиб туринг. Қаҳва эса болалар таомномасидан мутлақо олиб ташланиши керак.

Зефир

Аввало зефир болаларда бўғилишни келтириб чиқаргани учун ҳам зарарли саналади. Бу кичик ўлчамли зефирларга ҳам бирдай тегишли! Агар болакай таомланиш пайтида куладиган бўлса тамом - эриётган зефир нафас олиш йўлларига тушиб қолади. Зефирнинг иккинчи зарарли жиҳати унинг таркибидаги шакар миқдори билан боғлиқ. Шу сабабли дўконларда сотилувчи зефирлардан воз кечинг-да,у ни уй шароитида ўз қўлларингиз билан тайёрлаб беринг. Бу каби жараён пайтида униг таркибидаги шакарни назорат қилиш ва ширинликни табиий маҳсулотлар ёрдамида пиширишингиз мумкин бўлади.

Қўзиқорин

Ёввойи қўзиқоринларнинг қанчалар хавфли эканлигини ҳар бир инсон билса керак. Шу сабабли нотаниш ерлардан териб келинган қўзиқоринлар билан болани меҳмон қилиш учун шошилманг. Бундан ташқари болаларнинг ўзига ҳам қўзиқоринларнинг айрим турлари заҳарли бўлиши, кўчада ўйнай туриб, уларни беҳосдан истеъмол қилиб қўйиш мумкин эмаслигини уқтириш керак.

Қўзиқоринлар болаларда бўғилишни келтириб чиқаради. Бундан ташқари таркибидаги клетчатка яхши хазм бўлмайди. Айнан шу сабабли ҳам 5-6 ёшга тўлмаган болаларга қўзиқорин бериш умуман мумкин эмас.

Жўхори ва карам

Аслида ушбу маҳсулотлар зарарли эмас, аммо улар овқат хазм қилиш тизими яхши ривожланиб улгурмаган болаларга таъқиқланади. Мазкур егуликлар болажонларда қорин дам бўлишига олиб келади, натижада қорин соҳаси қаттиқ оғришни бошлайди. Шу сабабли ушбу маҳсулотларни 1-1,5 ёшга тўлмаган болажонларга берманг. Бундан ташқари жўхори кўп ҳолларда аллергия келтириб чиқариши ҳам мумкин.Болалар учун мўлжалланган ёгуртнинг 100 гр таркибида 100 гр шакар бўлишидан хабарингиз борми? Уни ҳар куни истеъмол қилиш эса семиришга олиб келиши тайин. Бундан ташқари аксарият ота-оналар ёгуртни фойдали маҳсулот сифатида болалар таомномасининг ажралмас бир қисмига айлантирганлар.Билсангиз, бир қарашда фойдалидек кўринган ва кичкинтойлар таомномасининг бир қисмига айланиб қолган маҳсулотлар сони етарлича. Бироқ уларнинг айримлари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.