• 13-04-2019

​Болаларни эмлаш

​Болаларни эмлаш

Болаларни эмлаш

Профилактик эмлатиш болани қизамиқ, бўғма, полиомиелит, кўкйўтал, қоқшол, «В» гепатит, сил каби юқумли касалликлардан ҳимоя қилади ва ногиронликдан сақлаб қолади. Сиз эҳтимол, болани эмлатиш кунлари тўғрисида эшитгандирсиз. Лекин врач маслаҳатига риоя қилиб, ҳар гал тайинланган вақтда болани эмлашга олиб боришингиз жуда муҳим. Профилактик эмлашлар она ва болалар касалликлари ва ўлимининг кескин камайишига, чилла даври касалликларининг олдини олишга, соғлом авлод шаклланишига ёрдам беради. Болаларни эмлаш жадвали


Эмлаш турлари Боланинг ёши «В» вирусли гепатитга (ВГВ) қарши Силга қарши (БЦЖ) Полиомиелитга қарши (ОПВ) Тепкига қарши Қизамиққа қарши Бўғма, қоқшол, кўкйўталга қарши (АКДС) (АДС-М) 1 кун ВГВ-1 2-5 кун БЦЖ-1 ОПВ-0 2 ойлик ВГВ-2 ОПВ-1 АКДС-1 3 ойлик ОПВ-2 АКДС-2 4 ойлик ОПВ-3 АКДС-3 9 ойлик ВГВ-3 Қизамиқ-1 16 ойлик ОПВ-4 Тепки-1 Қизамиқ-2 АҚДС-4 7 ёш (1-синф) БЦЖ-2 ОПВ-5 АДС-М-5 15-16 ёш (9-синф) БЦЖ-3 16-17 ёш (10-синф) АДС-М-6