• 15-03-2019

​Болани овқатлантиришда нималарга эътибор қаратилиши лозим?

​Болани овқатлантиришда нималарга эътибор қаратилиши лозим?

Болани овқатлантиришда нималарга эътибор қаратилиши лозим?

Биринчидан, оналар болани тўғри овқатлантиришлари керак. Иккинчидан, айниқса илиқ-иссиқ кунларда болага кўпроқ сув бериш лозим, бу терлаш туфайли организм йўқотган суюқлик ўрнини тўлдиради. Учинчидан эса ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини олиш мақсадида шахсий гигена қоидаларига риоя этиш алоҳида ўрин эгаллайди. Чункўткир меда ичак инфексиялари билан касалланиш 5 ёшгача бўлган болалар орасида 65-70 фоизни ташкил қилади.

Касаллик кўпинча истеъмол қилинган сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқишини инобатга олиб иссиқ кунларда болаларнинг очиқ сув ҳавзаларида чўмилишларини назорат қилиш, айниқса меваларни қайнаган сувда ювиб бериш муҳим ҳисобланади.

Витаминга бой кўкатларни тўғраб, бола овқатига қўшиб едириш лозим. Умуман, витаминли егуликлар кундалик дастурхонда доимо бўлиши шарт. Оддийгина мисол. Бола организмида витамин C етишмаса, унинг ақлий ва жисмоний қобилияти пасайиб кетади, меъда-ичак фаолияти бузилади, бола тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Шундай экан, аскорбин кислотасига бой петрушка, карам, наъматак, лимон, помидор ва сабзи истеъмол қилишни йўлга қўйган маъқул.

Витаминларнинг Б гуруҳи етишмаса, болада иштаҳа йўқолиши, асаб тизими фаолияти бузилиши, ланжлик, озиб кетиш каби белгилар кузатилади, шу сабабли болаларга гўшт, жигар, дуккакли донлар, сут маҳсулотлари, тухум ва турли сабазавотларни кўпроқ бериш тавсия этилади.

Витамин А танқислиги ёш болаларнинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиб, моддалар алмашинувининг бир меъёрда бўлмаслигига олиб келади. Болаларга гўшт, балиқ, сут, тухум, сариёғ ва кўк нўхатли таомларни кўпроқ бериш лозим.