• 21-04-2019

​Бозорда гўшт ва сут нархини барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

​Бозорда гўшт ва сут нархини барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

Бозорда гўшт ва сут нархини барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4254, 28.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Қўмита ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

“Ўзбекчорванасл” Агентлиги бош директори лавозимига кўра қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Қўмита раиси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “O‘ZNASLCHILIK” ва “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат корхоналари “Ўзбекчорванасл” Агентлиги таркибига ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, чорва молларини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиали ташкил этилади.

Гўшт ва сут нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан қуйидагилар ташкил этилади:

қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган корхоналар;

сут йўналишидаги корхоналар.

Қарор билан 2019-2021 йилларда чорва моллари сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Мазкур кўрсатикичларга мувофиқ республикада 2021 йилга келиб 13 минг 825 бош чорва моллари, 3 млн 646 минг 300 тонна гўшт ҳамда 11 млн 882 минг 500 тонна сут ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.