• 22-04-2019

Давлат ва ҳуқуқ ҳақида умумий тушунча

Давлат ва ҳуқуқ ҳақида умумий тушунча

Давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқиши тугрисидаги масала кўп асрлар давомида кўплаб мутафаккир файласуфлар, ҳуқуқшунослар, тарихчиларни уйлантириб келган. Давлат ва ҳуқуқни келиб чиқиши ҳақида турли хил назариялар мавжуд. Булар қуйидагилардир:

1. Теологик назария – бу назария давлат ва ҳуқуқнинг келиб чиқишини илк бор тушунтириб берган назариялардан бири бўлиб, уни Худонинг иродаси билан боглайди, яъни бутун хокимият, ердаги барча тартиботлар илохий куч томонидан яратилган деган қоидани илгари сурган. Бу назария қадимда пайдо бўлган ва ўрта асрларда кенг тарқалган. Бу назария Қадимги Хитой, Миср, Бобил, Хиндистон ва бошқа давлатларда ривожланган эди.

2. Патриархал назария – тарафдорлари давлат катталашиб кетган оиладан бевосита келиб чиққан, монарх хокимияти эса гуё оиланинг барча аъзоларига рахбарлик қиладиган отадан мерос бўлиб утган деб хисоблайдилар.Ушбу назария Юнонистонда (Қадимги Гретсияда) пайдо бўлган ва Афлотун ҳамда Арасту асарларида асослаб берилган. ХВИИ асрларда инглиз олими Филмернинг «Патриарх» асарида ривожлантирилган. Муаллиф Инжилга асосланиб Одам атонинг хокимиятни Худодан олиб, унинг катта угли – патриархга, у эса узининг авлодлари бўлган қиролларга берганлигини исботлашга уринган.

3. Шартномавий назария – анча кейинги даврга ХВИИ-ХВИИИ асрларга оид назариядир. Голландияда бу назарияниГротсий ва Спиноза, Англияда Локк ва Гоббис, Франтсияда Руссо ва Россияда А.Н.Радишев ривожлантирган. Уларнинг фикрича, хокимият халққа тегишли бўлиб, халқ уни монархга берган. Агар монарх хокимиятни суистеъмол қилса, халқ кузғолон кутаришга ва монархни тахтдан ағдаришги хақли бўлади.

4. Зурлик назарияси – Ушбу назария ХИХ асрда дунёга келган. Унинг асосий намоёндалари Л.Гумплович, К.Каутский, Е.Дюринг ва бошқалардир.Улар давлатни вужудга келишини фақат ҳарбий, сиёсий омиллар, бир қабила томонидан бошқа қабилани босиб олиши билан боғлайди. Давлат ғолибнинг хокимиятини мустаҳкамлаш учун тузулади дейдилар.

5. Ирригатсия назарияси – бу назарияга кура, давлатнинг келиб чиқиши, уларнинг илк шакллари Шарқда улкан ирригатсия иншоатларни қуриш ва улардан фойдаланиш билан боғлик. Ушбу назария немис олими Виттфогелнинг «Шарқ истебдоди» асарида ифодалаб берилган.

6. Психологик назария – бу назария намоёндалари давлатнинг келиб чиқиш сабабларини инсон психикаси хусусиятлари, биопсихик инстинкт сингарилар билан изохлашадилар. Таниқли рус олими Л.И.Петражинтский уз қарашларида гуё инсон психикасига хос бўлган «атоқли шахслар»га итоат этиш, буйсуниш ва мойилликдан келиб чиқган.

7. Марксистик (синфий) назария – бу назария намоёндалари К.Маркс, Ф.Енгелс ва В.И.Ленинлардир. Уларнинг фикрича, давлат иқтисодий сабаблар – ижтимоий мехнат тақсимоти, қушимча махсулот ва хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва жамиятнинг қарама-қарши синфларга булиниб кетиши сабабли келиб чиққан, деб қарайди.

Ушбу жараёнларнинг объектив натижалари давлат узининг махсус бошқариш ва бостириш воситалари билан ана шу синфларнинг курашини бостириб туради. Бунда давлат ҳукмрон синф манфаатларини ҳимоя қилади. В.И.Ленин давлатни синфларни келтириш органи эмас, балки синфий ҳукмронлик органи, бир синф бошқа синфни бостириш қуроли, бир синфни бошқа синф устидан ҳукмронлигини таъминлаш машинаси деб хисоблаган.