• 26-04-2019

Диёра Келдиёрова Осиё/Океания чемпиони

Диёра Келдиёрова Осиё/Океания чемпиони

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Осиё/Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифаси баҳслари якунланди.

Ушбу вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқиб рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Хусусан, ҳамюртимиз ушбу баҳсга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Рим каби рақибларини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Диёра Келдиёрованинг эришган муваффақияти билан ҳисоблайдиган бўлсак, дзюдочиларимиз мазкур чемпионатда жамғарган медаллари 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1та бронзани ташкил этмоқда.

Келдиёрова ушбу ғалабаси билан 2020 йилда ўтадиган Токио олимпиадаси учун ўз ҳисобига 350 рейтинг очколарини қўшиб қўйди.