• 29-04-2019

Дунёдаги энг ажойиб кўллар рейтинги

Дунёдаги энг ажойиб кўллар рейтинги

Бугун сизни дунёнинг энг ҳайратланарли ва ноодатий кўллари рейтинги билан сизни таништириб ўтамиз. Ишонинг, ушбу кўллар ҳар қандай инсонни лол қила олади. Рейтингимизни 10-ўрин билан бошлаб, 1 ўрин билан якунлаймиз.

Доминика - Бойлинг қайновчи кўли

Доминика иттифоқи миттигина орол мамлакат бўлиб, айнан шу ерда Бойлинг номли қайнайдиган кўл жойлашган. Унинг номи инглиз тилидан таржимақилинганда ҳам айнан “қайновчи” деган маънони билдиради. Бу шунчаки ўхшатиш эмас. Бойлинг кўлидаги сув ҳарорати 200 градус Селсийгача чиқиши мумкин ва бундай вазиятда у ҳақиқатан қайнай бошлайди. Ушбу сув ҳавзасининг яна бир ўзига ҳослиги шундаки, Бойлинг майдон катталиги бўйича дунёдаги барча иссиқ кўллар ичида иккинчи ўринда туради. Кўл иссиқ ҳаво таъсирида саноқли дақиқалар ичида қайнаб кетади, шу билан бирга сувнинг ҳарорати 10 градусгача ҳам тушиши мумкин. Бу фасл ва об-ҳаво шароити таъсирида бўлиб ўтади, албатта. Кўлда чўмилиш мутлақо таъқиқланган ва ҳаёт учун хавфли саналади.

Лагуна-Колорадо

9 ўриндан Лагуна-Колорадо қонли кўли ўрин олган. Лагуна-Колорадо Сув-ботқоқлик мулклари конвентсиясига киритилган ҳалқаро миқёсидаги муҳим табиат объектларидан бири ҳисобланади. 2007 йилда ушбу минерал кўл янги етти мўъжиза рўйхати номзодларидан бирига айланган, аммо овозлар сони етарли бўлмагани сабаб танлов финалидан ўта олмаган. Табиат қонунларига ҳилоф равишда бу ердаги сув мовий ёки яшил эмас, қизил рангда бўлиб, ажойиб манзаралар ва бу ерга мафтун бўлган фламинголар галаси кўлга беҳад ноёб кўриниш ҳамда ўзига ҳос колорит бағишлайди. Сувнинг ноодатий ранги куннинг турли қисмлари ва ҳаво ҳароратига қараб қизил, яшил ва тўқ сиёҳранг тусларга киради. Бу ҳолатни сувда денгиз ўтларининг йўқлиги ва туз, шунингдек тоғ жинси чўкиндилари пигментатсияси билан изоҳлашади.

Тўқ қизил сув оппоқ бура минералидан ташкил топган оролчалар билан фантастик кўриниш ҳосил қилади. Ёз пайтида бу ер анчагина илиқлашиб қолади, аммо кечки пайтга келиб, ҳаво ҳарорати 0 градусдан ҳам пастга тушиб кетиши мумкин. Кўлдаги туристик экскурсиялар одатда айнан илиқ мавсумга мўлжалланади. Сабаби шу пайтда табиат манзараси ажойиб бўёқлар билан гўзаллашади.

Нёс кўли

8 ўринни портловчи Нёс кўли банд этди. Камерунда жойлашган ушбу кўл дунёдаги машҳур ва саноқли портловчи кўллардан бири. Унинг остида магний қатлами бўлиб, у кўлни карбонад ангидрид гази билан тўлдиради ва унинг сувини ҳам карбонад ангидрид газига айлантиради. 1986 йилда бу ерда улкан газ портлаши содир бўлган ва натижада 1700 та одам ҳамда яқин қишлоқлардан 3500 нафар чорва моллари бўғилиб ўлган. Бу табиий ҳодиса сабаб содир бўлган энг йирик асфиктсия ҳолатидир. Бундай ҳодиса хавфи дунёнинг учта портловчи кўлларида ҳам бор. Аммо айнан Нёс кўли такрорий фалокат манзили бўлиши мумкин. Сабаби кўлнинг табиий ўзани жуда мўрт ва ёриқлар борасида нозик.

Орол денгизи

Рейтингимизнинг 7 ўрнида Орол денгизи номини кўриш мумкин. Орол денгизи бир вақтлар дунёдаги энг катта кўллар сирасига кирган ва минг афсуски айни кунларда бу ерда қуриб қолган саҳронигина кўриш мумкин. Унинг ҳудудида кўп вақтлар аввал кўлнинг қанчалар улкан эканлигини билдирганча сув юзасида сузиб юрган ва бугунги кунда занг босган кема қолдиқлари ҳам кўзга ташланади. 1960 йилдан бошлаб орол собиқ Совет иттифоқига тегишли ирригатсион лойиҳалар сабаб кичкиналашиб борган. Лойиҳалар кўлни сув билан таъминлаб турган дарёлар йўналишини бошқа томонга ўзгартиришни ҳам ўз ичига олган эди. Ҳудуднинг балиқчилик хўжалиги ва экотизими синган, Оролнинг қуриши эса коинотнинг энг ёмон табиий ҳалокатлари қаторида тан олинган.

Дон-Жуан кўли

Рейтингимизнинг 6 ўрни Дон-Жуан кўлига тегишлидир. Антарктиданинг ғарбий қисмида жойлашган Райт водийсида шимолий яримшарнинг энг шўр сувга эга бўлган ҳавзаси жойлашган. Унинг шўрлиги 402 промиллга тенг бўлиб, бу Ўлик денгизисувининг шўрлигидан 65 промилл ва океанлар шўрлигидан 18 баробар кўпроқдегани. Бошқа шўр сувли Антарктида кўллари қаторида Дон-Жуан ҳам ҳеч қачон музламайди, ҳаттоки унинг ҳарорати - 53 даражага тушиб кетса ҳам!

Кўл илк бор 1961 йилда вертолётчилар Дон Моро ва Жон Хиккилар томонидан топилган,сўнг айнан уларнинг исми шарафига ном олган.

Тадқиқотлар пайтида кўл ер ости сувлари маскани сифатида қайд этилган. Кўл жойлашган Райт водийси жуда қуруқ табиатли ва бу ерда кучли шамол ҳамда қуруқ ҳаво кузатилади. Айнан шунинг учун ҳам атрофдаги музликлардан ҳосил бўлган кўл суви буғланиб, узоқ муддат давомида ўзида минерал моддаларни жамлайди. Миллион йиллар давомида Райт водийсида қуруқ водийлар каби маълум шароитлар сақланиб қолган, бунинг натижасида эса туз ва бошқа минерал моддалар контсентратсияси вужудга келган.

Ўлик денгизи

Ўлик денгизи - дунёдаги энг чуқур гипергалин кўл ҳисобланади. Бу ердаги сув унда тирик жонзотлар ҳаёт кечириши учун жуда шўрлик қилади, айнан шу сабабли ҳам у Ўлик денгизи дея аталган. Кўл юзаси денгиз сатҳидан 415 метр чуқурликда жойлашган, бу эса унинг дунёдаги энг чуқур гипергалин кўл бўлишини таъминлаб беради. Ўлик денгизининг суви таркибидаги тузлар миқдори сабаб бу ерда чўмилиш жуда қийин, аммо оқим билан сузиш ўта ёқимли! 20 аср ўрталарида Исроилда жойлашган Ўлик денгизи ғорларидан инжил ўрамлари топилган. Уларнинг бир қисми бу ердаги ноёб иқлим шароити туфайли сақланиб қолган. Ўлик денгизи шунингдек Иордан мамлакатини ҳам чегаралаб туради.

Таал кўли

Рўйхатимизнинг 4 ўрнидан Таал кўли ўрин олди. Ушбу кўл Филлиппин ўлкасида жойлашган ва алоҳида диққатга сазовор. Бу кўл марказида Вулқон номи билан аталувчи орол бор. Вулқоннинг кратерида ҳам яна бир кичик кўл бўлиб, ушбу комплекс кўл ичида жойлашган орол ичидаги кўл сифатида машҳур. Ушбу ажойиб кетма-кетлик шунинг ўзи билан тугамайди. Энг қизиғи, кичик кўл марказида Вулқон-поинт дея аталувчи яна битта миттигина оролча ҳам бор. Бунисига нима дейсиз?

Балхаш кўли

Рўйхатнинг 3 ўрнидан Балхаш кўли ўрин олган. Балхаш Қозоғистонда жойлашган бўлиб,у катталиги бўйича дунёда 12 ўринда туради. Аммо унинг қийматини оширувчи жиҳат бу эмас. Ушбу кўл сувининг ярми чучук сув, тенг ярми эса шўр сувдан иборат. Кўлнинг икки қисмини эни 3,5 километр ва чуқурлиги 6 метр келадиган ингичка ер бўлаги ажратиб туради. Балхаш кўлининг ҳам Орол денгизи каби қуриб қолиш хавфи бор. Айни пайтда уни сув билан таъминлаб турадиган манбалар ўзани ўзгармоқда.

Тонлесап кўли

Иккинчи ўринда икки томонга оқадиган Тонлесап кўли номини кўришингиз мумкин. Ушбу ноёб экотизим Камбоджада жойлашган ва уни кўл ҳам, дарё ҳам дейиш қийин.Йилнинг қуруқ мавсумларида Тонлесап сувлари Меконг дарёсига қараб оқади,муссонлар пайтида эса оқим шунчалар кучли бўладики, сувни қайтариб кўлга олиб келади. Натижада жануби-шарқий Осиёдаги энг катта чучук сувли кўл ҳосил бўлади. Кўл йилига икки марта ўз оқим йўналишини ўзгартиради ва шу сабабли ҳудуд ноёб табиат ранг-баранглигини таъминлаган маскан сифатидаЮНЕСКО биосфераси дея тан олинган.

Байкал кўли

Рейтингимизнинг мутлақ ғолиби - Байкал кўлидир. Россиянинг ушбу улкан сув ҳавзаси дунёдаги энг қадимий ва чуқур кўл ҳисобланади. Бундан ташқари у катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, шу билан бирга суви энг тоза кўл ҳам ҳисобланади. Номаълум сабабларга кўра кўл 250 000 000 йил давомида сувини тўлиқ ҳолатини сақлаб қолишга эришган бўлиб, у ўзида бутун Ер юзининг 20% чучук сувини жамлаган. Кўлда яшовчи жониворларнинг 2/3 қисмини дунёнинг бошқа ҳеч бир бурчагида учратмайсиз. Кўл ЮНЕСКОнинг ҳалқаро мерослар рўйхатига киритилган. Байкал Осиё марказида, Иркутск вилояти ва Бурятия республикаси чегарасида жойлашган бўлиб, жануби-ғарбдан шимоли-шарқ томон 620 километрга ярим ой шаклида чўзилган.

Сув ҳавзасининг эни 24 километрдан 79 километргача ўзгариб туради. Байкал туби дунё океани сатҳидан 1167 чуқурликда жойлашган, сувнинг очиқ қисми эса 356метр баландликда. Байкалнинг сув юзаси майдони 31722 километрга тенг бўлиб, бу Белгия ва ҳатто Нидерландия майдони билан баробар деганидир. Сувнинг очиқ қисми майдони бўйича Байкал дунёнинг энг катта кўллар қаторда 7 ўринда. Сув йиғиладиган майдон 57000 километрга тенг келади, қирғоқ чизиғи узунлиги эса 2000 километр. Кўл ўзига ҳос ҳавзада жойлашган бўлиб, ҳар томони тоғ чўққилари ва тепаликлар билан ўралган. Бунда ғарбий қирғоқ тепалик ва қоялардан ташкил топган бўлса, шарқий қирғоқ релефи тоғларнинг қияроқ қисмларига тўғри келади ва қирғоқдан ўн километр узоқликда жойлашади.