• 13-04-2019

​Дунёдаги энг ғаройиб ҳайкаллар

​Дунёдаги энг ғаройиб ҳайкаллар

Дунёдаги энг ғаройиб ҳайкаллар

Ғаройиб ёдгорликлар ва ўзига хос ҳайкаллар нафақат шаҳар майдонлари ва кўчаларини безаш, балки турли мамлакатлардан ҳудудга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг кўнглини олиш мақсадида яратилади. Улар ҳар қандай маданиятнинг ривожланиш тимсоли ҳамдир. Кўп асрлар ўтиб ёдгорликлар жамиятнинг ғоялари ва идеаллари тўғрисида авлодларни воқиф этади.

Шунингдек, ҳайкаллар ўз яратувчисининг турли материаллар ва шакллардан фойдалангани ҳолда ўзини намоён қилиш учун имкон беради. Бу каби кўп ҳолларда ғоялар шу қадар ўзига хос бўладики, Сиз бу асарга қараб беиҳтиёр илҳомланасиз ва кучга тўласиз. Биз кўрганда сизни ҳайрат уммонига ғарқ қиладиган ва кўрган одамларни бефарқ қолдирмайдиган дунёдаги энг ғаройиб ёдгорликларни йиғиб олиб сизга томон ҳавола қиламиз.

Прагадаги Зиймунд Фрейднинг осилиб турган ҳайкали.

Аввалдан бирор маълумотга одам бу ҳайкални ўз жонига қасд қилишга қарор қилган одам деб ўйлаши ва дарҳол политсия чақириши ҳам мумкин. Аслида эса бу Прагадаги бинода бир қўли билан осилиб турган машхур руҳшунос Зигмунд Фрейднинг ҳайкали. Зигмунд Фрейд ҳотирасига яратилган бу ғаройиб ёдгорлик чехиялик ҳайкалтарош Давид Чёрний томонидан яратилган. Айрим танқидчилар бу аслида дунё пролетариатининг доҳийси Владимир Илич Ленининг ҳайкали ва у коммунизмни тубга қулашининг ифодасидир, деб таъкидлайдилар. Бироқ, ундай бўлса, нима учун Ленин кўзойнакда эканлиги тушунарсиз.

Аслида эса ҳайкалтарош танқидчиларни ва туристларнинг қизиқишини мақсад қилади ва буни катта муваффақият билан амалга оширади, чунки ҳайкалга бўлган қизиқиш ҳеч ҳам сўнмаяпти.

Ернинг ичидан чиқиб турган бош бармоқ

Бош бармоққа ўрнатилган бу ҳайкал Париждаги тетик ва ишчан ҳудудининг марказида жойлашган. Ернинг ичидан чиқиб турган бу ваҳимали бармоқ Сезар Балдачинининг Ла Поуcе асари сифатида танилган. Бу ҳайкалтарош энг оддий нарсаларнинг ўта йирик намуналарини яратини жуда яхши кўради. Мазкур ҳайкал эса ўз бош бармоғининг катталаштирилган кўринишидир. Франсиянинг нуфузли киномукофоти – Сезар премияси айнан шу ҳайкалтарош шарафига аталган. 1965 йилда ўрнатилган бу баҳайбат бармоқ ҳалигача шу ерда турибди.

Гренада сувости ҳайкаллар боғи. Молинере.

Биринчи сувости ҳайкаллар боғи 2006 йилда ҳайкалтарош Дчейсоном Де КейресТейлор томонидан яратилган. Британиялик ҳайкалтарош Кариб денгизида, Гренаданинг соҳилидан узоқ бўлмаган жойда сув остида тошдан ясалган одамлар дунёсини яратиш учун реал одамларнинг тошли нусхаларидан фойдаланган. Бу тизимдан энг танилган композитсия – қўл ушлашиб турган одамлар доираси. Бу ғаройиб паркни акваланг билан ёки шаффоф тубли кемадаги экскурсияда йўловчи сифатида томоша қилиш мумкин.

Мазкур ғоянинг бироз тушунарсиз эканлигига қарамай, ҳайкаллар ўта фойдали вазифани бажаряптилар – улар организмларнинг ноёб турлари истиқомат қилиши учун сунъий рифлар бўлиб хизмат қилишяпти.

Мелбурндаги Чарлз Ла Тробанинг оёғи осмонда бўлган ҳайкали

Бу Чарлза Ла Троба, яъни Австралиянинг биринчи витсе-губернаторига ўрнатилган оддий ҳайкал ҳам бўлиши мумкин эди, агар уни оёғини осмонда қилиб ўрнатилмаганида! Нима учун бундай деган савол сизнинг ҳам ҳаёлингизда айланаётган бўлса керак? Австралиялик ҳайкалтарош Чарлз Роббнинг фикрича, бу ҳайкалнинг қарама-қарши феъли ҳайкалга унутиб бўлмаслик таассурот бахшида қилади ва шу билан Ла Тробенинг шахсига нисабатан қизиқувчанлик уйғотади.

Шунга қарамай, кўпчилик маҳалий аҳоли вакиллари ҳайкалтарошнинг бу нуқтаи назарига қўшилмайдилар ва бундай консруктив қарорни Чарлз Ла Тробанинг ҳотирасига нисбатан ҳурматсизлик дея хисоблайдилар. Бу ёдгорлик Бандоора раёнида Ла Троба университетининг боғида жойлашган.

Жоржия зарварақлари. АҚШ.

Бу ёдгорлик АҚШда, Жорджия штати, элберт Каунти округида энг юқори нуқтасида жойлашган. У юлдуз шаклида бажарилган бўлиб айрим жиҳатлари билан тошли Стоунхенджни эслатади. Бироқ бу қадимий эмас, мутлақо замонавий ёдгорлик. У 1980 йилда аниқланмаган бир гуруҳ одамлар томонидан яратилган. Тошли палахсаларида одамзот охир замондан кейин амал қилиши шарт бўлган 10 та амрнома ўйиб ёзилган. Улар 12 нафар замонавий ва 4 нафар қадимий, яъни, қадимий юнон, вавилон, қадимий миср ва санскрит тилларида ёзилган.

Бу амрномаларнинг Рус тилидаги матни туғилишни чеклаш йўли билан ер аҳолисининг сонини 500 миллион кишидан оширмасликка, ҳамма бир тилда сўзлашишга, сабрлилик кўрсатишга, қонунларга итоат қилишга, гўзалликни, уйғунликни ва табиатни қадрлашга даъват қилади. Ёдгорликнинг буюртмачиси фантастик ва охир замон тўғрисидаги китобларни кўп ўқиган кўринади!

Атакама саҳросидаги баҳайбат қўл, Чили

Чилилик ҳайкалтарош Марио Ирарразабал яратган ва қумдан чиқиб турган 11 метрлик баҳайбат қўл яратувчининг фикри бўйича ёлғизлик, адолатсизлик ва қайғунинг тимсоли. Ҳайкалга қанчалик яқинлашганингиз сари улкан одам ўзининг баҳайбат қўл кафтини қумдан чиқараётганига ўхшайди. Унга энг яқин шаҳар - Антофагаста ҳайкалдан 75 километр узоқликда жойлашгани кишини таажублантиради. Шунинг учун ҳам бу ҳайкални томоша қилиш учун тириклик нишонаси йўқ бу чўлга анча йўл юриб келиш зарур. Афтидан, ҳайкалтарош шу йўл билан ёлғизлик мавзусини таъкидламоқчи бўлган.

Каркидон ҳайкали. Потсдам.

Германияда турли ҳил эътиборга лойиқ жойлар кўп, уларнинг ичидаги энг ғаройиби Потсдамдаги темир фермага осиб қўйилган каркидоннинг ҳайкали бўлса ажаб эмас. Бу ҳайкални италиялик ҳайкалтарош Стефано Бомбардери яратган. У ҳақиқий катталикда бўлишига қарамай мўрт ва ночор кўринишга эга. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Стефано Бомбардери ушбу асари учун шу қадар кўп мукофотларга сазовор бўлгандир.

Ҳайкалтарош бу билан нима демоқчи бўлган ҳамон номаълум. Балки, йирик ва кучли бўлган каркидон ҳам кучсиз ва ночор бўлиши мумкинлигини айтмоқчи бўлгандир? Аммо, санъатшуносларда бундан ҳам оддийроқ таҳмин мавжуд– унга кўра бу ҳайкал каркидоннинг ҳайвонот боғига олиб келиш пайтини акс эттиради.

Одамхўр ҳайкали, Берн

Швейтсариянинг cжуда чиройли шаҳри – Бернда деярли ҳар қадамда турли диққатга сазовор жойлар сероб. Бу кўркамликнинг ичидаги ягона ғаройиб нарса бу Болаларни ямламай ютувчи фавворавий ҳайкалдир (Киндлифрессер). Болаларни ямламай ютувчи одамхўрнинг ҳайкали айримларни таажублантирса, бошқаларда даҳшат уйғотади. Бундан-да ғалатироғи шундаки, бу махлуқ нимани акс эттиришини ҳеч ким билмайди. Мана 500 йилдирки, бу ҳайкал Бернда турибди ва болалар билан туристларни қўрқитяпти.

Айримларнинг айтишича, бу ҳайкал яхудийлар жамоасини қўрқитиб юбориши керак эди, чунки махлуқнинг бош кийими яхудийлар ўрта асрларда кийиб юрган сариқ қалпоғига жуда ўхшайди. Кимлардир уни тахтидан қуруқ қолишдан қўрқиб ўз болаларини ямламай ютиб юборадиган юнон паҳлавони – Хронос деб таъкидлайди. Балки бу қулоқсиз болаларни тарбиялаш воситаси бўлган ўзига ҳос швейтсариялик салбий қаҳрамон ҳам бўлиши мумкин.

Скафандрдаги сигир, Стокголм.

Шветсияда навбатдаги сайловлардан олдин Стокголмни ўзига ҳос тарзда безатдилар. Бу мақсадда шаҳарнинг турли бурчакларига скафандрда учаётган сигир тимсолларини илиб ташладилар. Улардан биттаси ҳалигача шаҳар узра осилиб турибди ва туристларга яхши кайфият улашяпти.

Еҳтимол шу йўл билан шведлар етакчи коинотчи давлатлардан ўзиб кетмоқчи бўлгандир. Бу қўштуёқли чониворни коинотга учиришга уларнинг қурби этмайди, лекин унга аллақачон скафандр кийдириб бўлишган. Бундан ташқари, маълум бўлишича, сигир Шветсияда экологиянинг рамзларидан бири ҳисобланар экан.

Михаил Шемякиннинг Пётр Биринчига ўрнатилган ёдгорлиги

Дунёда атоқли рус императорининг кўп сонли ёдгорликлари ва ҳайкаллари бор. Одатда булар буюк саркарда ва ислоҳотчининг дабдабали ҳайкалларидир. Масалан, биргина Нева дарёсининг бўйида ўрантилган Мис жавандоз ёки Москва дарёсидаги Пётрнинг баҳайбат ҳайкалини олсак.

Михаил Шемякин эса Пётр Биринчининг ўзига хос ноанъанавий ҳайкалини яратишга қарор қилди. Ҳайкал Санкт-Петербургдаги Петропавловск қасри ҳудудида ўрнатилган. Ҳайкалтарошнинг таъкидлашича, у Пётр хаётлиги пайтида унинг бошидан олинган қолипдан фойдаланган ҳолда нусха яратилган. Натижада умумроссия императорининг кичикгина кал боши ва унга номутаносиб шакли ҳайкалда акс эттирилган.

Бундай ҳолларда санъаткор “Мен уни шундай кўраман” дейди. Табиийки, бундай талқин танқидлар ғала-ғовурига сабаб бўлди ва дастлабда ҳайкалга шикаст етказилмаслиги учун вандализмнинг олдини олиш мақсадида у астойдил қўриқланди. Албатта, санъаткорни ҳар ким хафа қилиши мумкин, лекин, шунга қарамай, санъатнинг кўп арбоблари бу яратилган асарга ўзининг юксак баҳосини берган.