• 30-04-2019

​Фарзандлар ҳам алимент тўлаши мумкин

​Фарзандлар ҳам алимент тўлаши мумкин

Одатда алимент ундириш бўйича суд ишлари ёки мажбурий ижро ҳаракатларининг асосий қаҳрамонлари оталар, кам ҳолларда фарзандлари таъминотига жавобгар деб белгиланган оналар бўлишади. Аммо қонунга мувофиқ фарзандлар ҳам ўз ота-оналарига алимент тўлашлари мумкин. Конститутсиямизнинг 66-моддасида «Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар» дея белгилаб қўйилган. Миллий қадриятларимизга зид келадиган ҳолат бўлсада, бундай мисоллар учраб туради.