• 26-04-2019

Фойда ва фойданинг босқичлари

Фойда ва фойданинг босқичлари

Фойда - [корхона], пул даромадларидан сарфланган барча харажатлар чиқариб ташлангандан кейин қолган қисмига айтилади. Корхоналарда товар ва хизматларни сотишдан олинган маблағлар уларнинг пул тушумлари ёки пул даромадлари дейилади.

Фойданинг таркиб топиши икки босқичдан ўтади:

  • биринчи босқичда фойда ишлаб чиқариш жараёнида янги қийматнинг яратилиш чоғида вужудга келади. Янгидан яратилган қиймат таркибидаги қўшимча қиймат фойданинг асосий манбаи ҳисобланади, бироқ у ҳали аниқ фойда шаклида намоён бўлмайди;
  • иккинчи босқичда ишлаб чиқариш жараёнида яратилган фойда товарларни сотилгандан сўнг олинган пул даромади билан харажатларнинг фарқи кўринишида тўлиқ намоён бўлади.

Демак, товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча қиймат эса фойдага айланади. Бундан кўриниб турибдики, фойданинг ҳақиқий манбаи қўшимча маҳсулот ёки қўшимча қийматдир. Одатда ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик корхоналар товарларни катта ҳажмда ишлаб чиқариб, уларни савдо воситачиларига улгуржи нархларда сотадилар. Шунга кўра, улар товарнинг улгуржи нархи унинг таннархидан юқори бўлган тақдирда фойда оладилар.