Ҳуқуқий давлат
  • 07-03-2019

Ҳуқуқий давлат

Ҳуқуқий давлат – ҳуқуқнинг хукумронлиги, қонуннинг устуворлиги, барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, хокимият ваколатларининг булиниши принтсипи асосида ташкил этилган демократик давлатдир.

Батафсил
Суғурта ҳақида нима биламиз?
  • 06-03-2019

Суғурта ҳақида нима биламиз?

Одамларнинг яхши яшаши учун қулай шароит яратиш, зарур ҳаётий воситаларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, иш билан таъминлаш — демографик ўсиш суръати юқори бўлган мамлакатлар олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Инсон яшар экан, у доимо яхшиликка эзгуликка интилади. Аммо баъзида ҳаётимизда кутилмаган ҳодисалар рўй берадики, инсонлар маънан оғир аҳволга тушиши билан бирга моддий қийинчиликларга ҳам юз тутади. Бахтсиз ходиса ёки кутилмаган ноҳуш ҳолатлардан ҳеч биримиз ҳимояланган эмасмиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.
  • 02-03-2019

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрўсини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини холис ва ҳаққоний баҳолашни таʼминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилди.

Батафсил
"ҲАР БИР ОИЛА - ТАДБИРКОР" ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
  • 28-02-2019

"ҲАР БИР ОИЛА - ТАДБИРКОР" ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳуқуқий билимларингизни оширинг.
  • 27-02-2019

Ҳуқуқий билимларингизни оширинг.

Ҳуқуқий билимларни ошириш, ривожланиб бораётган давлатимизнинг ҳар томонлама фуқароларининг ишлаб чиқилаётган қонун ва қарорларни ўқиш

Батафсил
Банкнинг Вазифалари
  • 27-02-2019

Банкнинг Вазифалари

Унга кўра, Марказий банкнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

нархлари барқарорлиги;
банк тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши;
тўлов тизимининг барқарорлиги ва ривожланиши.
Белгиланишича, фойда олиш Марказий банкнинг асосий мақсади эмас.

Батафсил
Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
  • 27-02-2019

Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида:

Батафсил