• 11-04-2019

​Ижтимоий тармоқларнинг инсон руҳияти ва саломатлигига таъсири

​Ижтимоий тармоқларнинг инсон руҳияти ва саломатлигига таъсири

Ижтимоий тармоқларнинг инсон руҳияти ва саломатлигига таъсири


Фаcебоок, Тwиттер, Инстаграм каби ижтимоий тармоқлар руҳиятга қандай таъсир қилади?
Илмий изланишлар ижтимоий тармоқларнинг руҳиятга таъсири хусусида нима дейди?

Тадқиқотларга кўра бутун дунёда 3 миллиард киши, сайёрада 40 фоиз инсон ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Изланишлар бир кунда ўртача икки соат ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишимизни тақозо қиляпти. (Менимча, шафқат юзидан 2 соат дейилган. Ҳолбуки, ижтимоий тармоқларда бутун умримиз ўтиб кетмоқда). Бу ҳар дақиқада ярим миллион твит ва Снапчат дастурида қайта ишланган фотосуратни улашиш демакдир.

Ижтимоий тармоқларнинг кундалик ҳаётимиздаги ўрнини инкор қилиб бўлмайди. Аммо таҳликали жиҳатларига ҳам кўз юмолмаймизки, ижтимоий тармоқларда нафақат вақтимиз, балки руҳий соғлигимизни ҳам қурбон беряпмиз. Ижтимоий тармоқлар янги ҳодиса бўлгани учун унинг атрофида ҳали ҳануз тўлиқ тадқиқотлар олиб боорилмаган. Бироқ бу борада шу кунгача олиб борилган изланишларнинг айримларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Стресс
Аксарият кишилар кундалик стресс ва ташвишлардан узоқлашиш учун ижтимоий тармоқлардан паноҳ топишга уринишади. Бироқ, тақдқиқотлар ижтимоий тармоқлар стрессни озайтириш учун эмас, аксинча, руҳий зиқлик ва асабийликни ортириш учун хизмат қилишини таъкидлайди. 1800 кўнгилли қатнашган синов тажрибасида, ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган аёллар эркаклардан кўра кўпроқ руҳий зиқликка гирифтор бўлиши кўрсатган. Бошқа инсонлар стресс ва руҳий изтиробларини улашаётган Тwиттер эса ижтимоий тармоқлар ичида энг катта стресс манбаилигини кўрсатган тадқиқотлар, аёллар Тwиттердан фойдаланганда эркакларга нисбатан камроқ руҳий зиқликни бошдан кечиришларини таъкидлайди.

Аксарият эркаклар ижтимоий тармоқлар билан масофа сақлаб алоқада бўлгани учун бундай таъсирни кўрсатмайди. Мутахассислар балки, эркаклар совуққонроқ бўлгани учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда аёлларга қараганда камроқ асабийлашадилар.

Руҳий ҳолат
2017 йилда Австриялик тадқиқотчилар томонидан ўтказилган тажрибада 20 дақиқа Фаcебоокдан фойдаланган фойдаланувчининг руҳий ҳолатида кайфиятсизлик, тушкунлик, аламзадалик пайдо бўлиши аниқланган. Фойдаланувчилар бу тушкунликка Фаcебоокга вақт исрофи деб қараганлари сабаб бўлиши мумкин. Бошқа бир тадқиқотда эса яхши ва ёмон кайфият кишиларга ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиши таъкидланади. Кўнгилсиз хабарлар ва ижтимоий тармоқдан бир пайтда фойдаланаётган фойдаланувчиларнинг салбий-ўй хаёллари улар улашаётган мулоҳазалар орқали бир ҳиссага кўпаяди. Ижобий, кўнгилочар хабарларнинг эса руҳий ҳолатга таъсир қиоиш-қилмаслиги ҳақида ҳануз аниқ бир хулоса йўқ.

Хавотир (ваҳима)
Тадқиқотлар натижасида, ижтимоий тармоқларга қарам бўлган кишиларда хавотир, ваҳима, асабий тажанглик ва беҳаловатлик бошқаларга нисбатан кўпроқ кўзга ташланиши аниқланди. Етти ва унлдан кўпроқ ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган фойдаланувчилар умуман фойдаланмайдиган ва ёки 1-2 аккуантдан фойдаланадиганлардани кўра кўпроқ хавотир ҳамда тажангликда юрадилар. Бироқ ижтимоий тармоқлар нега инсонга ваҳима ва хавотир ҳисларини уйғотиши ҳануз аниқланмаган.

Руҳий тушкунлик (депрессия)
Баъзи тадқиқотлар руҳий тушкунлик ва ижтимоий тармоқлар орасида қатъий боғлиқлик мавжудлигини кўрсатса-да, айрим мутахассислар ижтимоий тармоқларни руҳий тушкунликдан халос этувчи ижобий жараён сифатида ҳам баҳолашади.

700 талаба қатнашган икки тадқиқотда нохуш кайфият, ўзини кераксиз билиш, умидсизлик каби руҳий тушкунлик белгилари ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш таъсирида юзага келганини кўрсатади. Шунга ўхшаш бошқа биро тадқиқот 2016 йилда 1700 киши билан ўтказлид. Унда ҳаддан ортиқ ижтимоий тармоқларда вақт ўтказадиганларда руҳий тушкунлик ва ваҳима таҳликаси уч баравар ортишини тақозо қилди. Бунга сабаб қилиб ижтимоий тармоқлардаги кескин хабарлар, муталқо нотаниш инсонларнинг ҳаёти хусусида фикрлар тўқнашуви, ижтимоий тармоқларда вақтни беҳуда совурилаётоани учун пушаймонлик ҳиссининг таъсирлари кўрстаилмоқда. Айни кунда мутахассислар ижтимоий тармоқлар ёрдамида руҳий зиқлик ва асаб касалликларини эртароқ аниқлаш хусусида изланишглар олиб боришмоқда. 476 кишининг Тwиттерда улашган твит (қисқа мулоҳазалари)ни кузатиб, руҳий тушкунлик ва асабийликка мойиллиги бор инсонлар аниқланган. Ўтган йили айнан шундай тадқиқот 166 Инстаграм фойдаланувчиларининг фотосуратларини кузатиш асосида ўтказилган ва руҳий тушкунликка мойил кишиларда ўз суратларини улашиш билан ўзинии бахтиёр кўрсатишга уринаётгани ақниланган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ухлашдан аввал ётоқда Фаcебоок ёкиТwиттерда бир неча дақиқа вақт ўтказиш ҳаловатли уйқуга зарар етказади ва эрталаб тушкун, асбаий, тажанг ҳолатда уйғонишга сабаб бўлади.

Қарамлик
Баъзи тадқиқотчилар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва фотосурат ҳамда твитларни улашишдан воз кечиш —ҳатто тамаки ва алкоголли ичимликлардан воз кечиш каби маҳол. Аммо, энг даҳшатлиси шундаки, ижтимоий тармоқлар инсонлар руҳиятига тамаки ва алкоголли ичимликлардан ҳам ортиқ зарар етказар экан. Ижтимоий тармоқлар қарамлиги дегани шубҳасиз интернетга тобеълик доирасига мансуб. Ва бу тобеълик бутун дунёда асримизнинг энг катта муаммоларидан бири сифатида кўрилади.

Хулоса
Ҳар бир неъмат инсонга хизмат қилиши учун яратилган. Улардан ўз ўрнида ва меъёрда фойдаланишга эътибор берилмаса неъматлар зиллат (зарар)га айланади.