• 28-04-2019

Қанси шахсларга мажбурий ушлаб келтириш қўлланилмайди?

Қанси шахсларга мажбурий ушлаб келтириш қўлланилмайди?

Мажбурий ушлаб келтириш судга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органга ёки суд ижрочиси ҳузурига узрсиз сабабларга кўра келишдан бўйин товлаган шахсни мажбурий келтиришдир.

Мажбурий ушлаб келтириш ички ишлар органлари томонидан суднинг ажримига кўра ёки суд ижрочисининг қарори асосида амалга оширилади.

Мажбурий ушлаб келтириш тунги вақтда амалга оширилмайди.

Мажбурий ушлаб келтириш 16 ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, соғлиғининг ҳолати мажбурий келтиришга тўсқинлик қилувчи беморларга нисбатан қўлланилмайди. Мажбурий ушлаб келтиришни амалга оширишнинг имкони бўлмаган ҳолатлар бўйича мажбурий ушлаб келтириш тўғрисидаги қарорда тегишлича ёзиб қўйилади".

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чораларининг алоҳида турларидан бири ҳисобланган мажбурий ушлаб келтириш чорасини қўллаш тартиби, асосларининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини назарда тутувчи юқорида илгари сурилган фикр-мулоҳазалар келгусида мажбурий келтириш институти ҳуқуқий механизмининг такомиллашувида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.