• 30-04-2019

Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи 5 одат

Ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи 5 одат

1. Ҳар куни китоб ўқишга одатланинг. Хотирангиз мустаҳкамланади, дунёқарашингиз кенгаяди, ўзингизга, турмуш тарзингизга бўлган муносабатингиз ижобий томонга ўзгаради. «Вақт қайда?» деб баҳона қилманг. Овқатингиз пишгунча, йўл транспортида манзилигингизга етгунча ёки ухлашдан олдин 10–15 саҳифадан ўқишни бошласангиз, мутолаага муҳаббатингиз тушади-қолади.

2. Ёнғоқ енг. Ишда, уйда, йўлда-изда қорнингиз очдими? Ёки зерикяпсизми? Бир ҳовуч исталган ёнғоқдан еб олинг. Сочлар, тирноқлар мустаҳкамланади, юрак-қон томири фаолияти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқишининг олди олинади. Хуллас, кони фойда!

3. Иссиқ ва совуқ — контраст душ қабул қилишга одатланинг. Ҳар куни! Қон томирлари, асаб толаларингиз сиздан миннатдор бўлади. Оёқларда вена томирлари кенгайиши ҳам чеклаб ўтади.

4. Таом+битта олма! Овқталангач ҳар доим ҳам тишларимизни тозалашга имконимиз бўлмайди. Иш, кундалик ташвишлар дегандек. Лекин биттагина олма еб олишни уддаласак керак. Шунда тишларингиз нафақат тозаланади, милкларда қон айланиши яхшиланади, оғиз ҳидланиши, муҳими, пародонтоз (милк яллиғланиши) сизни ташвилантирмайди

5. Уйингизда доим қуритилган мойчечак бўлсин. Мойчечак дамламаси ичиш билан шамоллаш, турли бактериялардан ҳимояланасиз, оёқларингизни ванна қилиб, чарчоқдан халос бўлаасиз. Мойчечакли муз бўлакчалари билан юзни массаж қилиш эса уларни таранглаштириб, мимик ажинларга қарши курашади.