• 23-04-2019

​Ҳонор Кирин 710 протсессорли смартфонни тақдим этди

​Ҳонор Кирин 710 протсессорли смартфонни тақдим этди

Ҳонор Кирин 710 протсессори, учталик асосий ва 32 Мп фронтал камерага эга ҳамёнбоп смартфонни тақдим этди

4/128 ва 6/64 Гб хотирали версия 240 $ атрофида, 6/128 Гб учун 284 $ тўлаш керак, ва 6/256 Гб конфигуратсия 329 $ туради.

Ҳонор Хитойда Ҳонор 20и смартфонини тақдим этди. Смартфон томонлари 19,5:9 нисбатда ва томчисимон “ўйиқли” 6,21 дюймли ЛCД дисплейига эга бўлди. Дисплей қурилма олд панелининг 90%ини эгаллайди. Бармоқ излари сканери градиент рангли орқа панелда жойлашган.

Қурилманинг “юраги” учун Мали-Г51 МП4 видео тезлатгичи ва Гаме Турбо 2.0 технологиясини қўллаб-қувватлайдиган 8 ядроли Кирин 710 протсессори жавоб беради. 4/28 ГБ, 6/64 Гб, 6/128 Гб ва 6/256 Гб хотира конфигуратсиялари мавжуд.

3400 мАҳ қувватли батарея автономликни таъминлайди. Камералар моделнинг асосий хусусиятларидан биридир. Асосий камера учталик: 24 Мп (ф / 1,8) + 2 Мп + 8 Мп (кенг бурчакли сенсори). Олд камера эса 32 Мп.

Хитойда Ҳонор 20иъга олдиндан буюртма бериш мумкин. 4/128 ва 6/64 Гб хотирали версия 240 $ атрофида, 6/128 Гб учун 284 $ тўлаш керак, ва 6/256 Гб конфигуратсия 329 $ туради. Қурилма уч градиент рангда мавжуд: Қора, кўк ва қизил.