• 23-03-2019

​Ҳуқуқ нима ?

​Ҳуқуқ нима ?

Ҳуқуқ — давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий мажбурий ижтимоий нормалар тизими. У ҳуқуқий муносабатлар ва фуқаронинг давлат томонидан мустаҳкамланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза этиладиган асосий ҳуқуқларини ўз ичига олади. Ҳуқуқ давлат бўлиб уюшган жамиятда пайдо бўлади ва мулкчилик муносабатларини, хўжалик алоқалари механизмини мустаҳкамлайди, меҳнат ва унинг маҳсулотларини жамият аьзолари ўртасида муайян ўлчов ва шаклларда тақсимлаб турувчи вазифасини ўтайди (фуқаролик Ҳуқуқи, меҳнат Ҳуқуқи); ваколатли органлар, давлат бошқаруви органлари шаклланиши, тартиби, фаолиятини белгилаб беради, низоларни қай ёсинда ҳал қилиш кераклигини, мавжуд ижтимоий муносабатларни бузишга қарши кураш чораларини (жиноят Ҳуқуқи, протсессуал Ҳуқуқ) белгилайди, шахслар ўртасидаги муносабатларнинг хилма-хил шаклларига таьсир кўрсатади (оилавий Ҳуқуқ.). Ҳуқуқ нормалари бошқа ижтимоий тартибга солувчи нормалар (дин, ахлоқ, одат ва бошқалар)дан ўзининг мажбурийлиги билан ажралиб туради.