• 27-04-2019

ҲУШДАН КЕТГАНДА биринчи ёрдам..

ҲУШДАН КЕТГАНДА биринчи ёрдам..

Ҳушдан кетиш,беҳушлик-миянинг бирдан қонга ёлчимай қолиши натижасида кишининг тўсатдан қисқа муддат ўзидан кетиб ҳушсизланиши.Қаттиқ оғриқ,руҳий шикастланиш,қўрқиш,кўп қон йўқотиш,ўта чарчаш,оч қолиш,дам хонада узоқ қолиб кетиш,бемадор беморнинг ётган жойидан бирдан туриши ва бошқалар ҳушдан кетишга сабаб бўлиши мумкин .Тўсатдан бош айланиб,дармон қуриши,қўл ва оёқларнинг увишиб,кўз олди қоронғилашуви,қулоқ шанғиллаши,кўнгил айниши,томирларнинг тез тез ва суст уриши ҳушдан кетишнинг характерли белгиларидир .Беморнинг ранги бирдан оқариб,кўз қорачиғи юқорига тортилиб,кейин юмилади ва ўзи йиқилиб тушади. Беҳушлик бир неча сониядан 5-10 дақиқагача чўзилиши мумкин. Агар бундан узоқроқ чўзилса ҳаёт учун хавфлидир. Врач этиб келгунча беморни бошини танасидан пастроқ қилиб ётқизиб қўйиш,ёқаси ва белбоғларини бўшатиш керак беморнинг оёқларига грелка қўйиш,уни дағал газлама билан ишқалаш,тоза ҳаво келишини таминлаб бериш керак. Беморни ўзига келтириш учун юзига совуқ сув сепиш,новшадил спирт,сирка,атир ҳидлатиш ва чаккаларига суртиш зарур.