• 15-04-2019

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

ёлғиз кексалар;

пенсионерлар.

Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши лозим:

ариза;

паспорт нусхаси;

юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

тиббий хулоса.

Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.

ҳар йили (навбат асосида):

уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли

ногирон бўлиб қолган шахсларга;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган

шахсларга;

ёлғиз кексаларга;

икки йилда бир маротаба (навбат асосида):

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба —пенсионерларга.

Йўлланмалар ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.