• 15-03-2019

​Қон қуйилиши ва уни даволаш борасида тавсиялар

​Қон қуйилиши ва уни даволаш борасида тавсиялар

Қон қуйилиши ва уни даволаш борасида тавсиялар

Одатда, қон қуюқлашгани ҳақида шифокордан эшитамиз. Унгача бемор бош оғриғи, тушкунлик, хотира пасайиши каби белгилардан шикоят қилиб юраверади. Ташҳис тўғрилигини қон таҳлиллари тасдиқлагач, ўз вақтида даволаниш зарур. Акс ҳолда, ҳаётингизга депрессия, қонда тромб йиғилиши ва юрак касалликларни чақирган бўласиз. Хўш, аслида ҳам қон қуйилишининг сабаблари нима?

Қон қуюлишига совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, ҳатто баъзи маҳсулотлар сабабчи бўлиши мумкин. Бемор уйқучан, беҳол, жиззаки, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади, қон босими кўтарилади, оғзи қурийди, қўл-оёқлари доим муздек бўлади. Нотўғри овқатланиш, организмда гижжа борлиги, стресс ва дармондори етишмаслиги ҳам қон қуюқлашишига олиб келиши мумкин.

Қонни қуйилтирувчи маҳсулотлар

Шакар, пишириқлар, картошка, банан, тухум, гречиха ёрмаси, газли ичимликлар, холодес (дириллоқ), узум, фаст-фуд ва қовурма таомлар, ўсимликлардан – далачой ва газандаўт. Уларни имкон борича таомномада камайтиринг.

Кун давомида соф суюқлик – оддий қайнатилган ёки газсиз минерал сувни 2,5-3 литргача ичиш, қонни суюлтирадиган маҳсулотлар – анжир, саримсоқпиёз, кўкпиёз, шотут, бодринг, ситруслилар, қизил булғор қалампири, олма, олча, лимон, ўстирилган буғдой, помидор, балиқ, какао, анор, денгиз карами, кунгабоқар пистасини имкон қадар кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Мажнунтол, тут дарахтининг илдизи, пўсти табиий аспирин ҳисобланади. Ушбу дарахтлардан бирининг пўсти ёки илдизини майдалаб, бир ош қошиғини бир стакакн сувда қайнатиб ичилса, қон тозаланади ва қуюлишдан ҳоли бўлади.

Наҳорга икки пиёла иссиқ қайнатилган сув ичиб, ортидан бир ош қошиқ зиғир ёки зайтун мойидан қабул қилишни канда қилманг.

Ётишдан 1 соат олдин пиёда сайр қилиш, югуриш қонни суюлтиради. Машқни уйда, турган ҳолатда ҳам бажариш мумкин.

Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб, зулук билан даволанишни ҳам синаб кўрса бўлади. Фақат ушбу муолажа махсус тиббий муассасаларда, мутахассис назоратида бажарилиши шарт. Билиб-билмай, ўзингиз мустақил қўлламанг.

Майдаланган дафна япроғининг бир чой қошиғи бир чимдим кўк чой, икки бўлак лимон билан аралаштириб, дамланади. Озроқ асал қўшиб, чой сингари кун давомида ичилади. Шунингдек, занжабил ва долчин солиб дамланган чойлар ҳам ушбу муаммони тез ва самарали ҳал этишда ёрдам беради.