• 11-03-2019

Конститутсия тушунчаси, моҳияти ва белгилари.

Конститутсия тушунчаси, моҳияти ва белгилари.

Конститутсия тушунчаси, моҳияти ва белгилари.

Конститутсия лотинча “cонститутион” сўзидан олинган бўлиб, “ўрнатаман” деган маънони беради. Лотинчадан олинганининг сабаби қадимги Рим империяси даврида давлат бошлиғи – императорлар томонидан худди шу ном билан аталадиган ва қонунга тенг бўлган норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳозирги замон маъносини берадиган "Конститутсия" тушунчаси ХВИИИ аср охирида пайдо бўлган ва дунёда биринчи Конститутсия сифатида 1787 йилда қабул қилинган АҚШ Конститутсияси тан олинади. Конститутсияга ҳозирга қадар жуда кўплаб назариётчилар томонидан таърифлар берилган.

Конститутсия – бу принсипиал аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқий нормаларни ўзида мужассам этган ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш меъёрини белгиловчи давлатнинг асосий қонуни бўлиб, унда давлатнинг қурилиши, ҳуқуқий тизими ҳамда энг асосийси давлат билан аҳоли ўртасидаги муносабатлар акс этган юридик ҳужжатдир.

Конститутсияга тушунча беришда кўпчилик конститутсионалистлар унинг моҳиятидан келиб чиқади. Конститутсия моҳиятига турлича ёндашувлар мавжуд:

Биринчидан, Конститутсиялар шундай жамиятда қабул қилинадики, бунда бу жамиятлар ижтимоий тузумида инқилобий ўзгаришлар рўй бериб, давлат ҳокимиятига эгалик қиладиган бир ижтимоий гуруҳ вакиллари ўрнини бошқа ижтимоий гуруҳ эгаллаб олганда Конститутсия сиёсий мувозанатни, кучлар нисбатини сақлаб туради (Масалан, қирол ҳокимияти чекланиб, парламентнинг мавқеи ошганда).

Иккинчидан, кўпинча Конститутсияларда, улар қабул қилинган пайтдаги давлат ҳокимиятига таъсири катта бўлган сиёсий кучларнинг манфаатлари кўпроқ акс этган бўлади (Масалан, Франсиянинг 1946 йилги Конститутсиясида фашизм устидан қозонилган ғалаба, сиёсий майдонда миллатчилик кайфиятига қарши кучлар, ҳаракатларнинг таъсирини ошгани ўз ифодасини топган).

Аксарият хорижий мамлакатларда ушбу бош манба “Конститутсия” деб аталса, айрим давлатларда Конститутсиялар ўзига хос номларга эга. Масалан, Германияда “Асосий қонун”, Колумбияда “Сиёсий конститутсия”, Монакода “Конститутсион ордананс” деб номланади.

Учинчидан, Конститутсиялар реал ҳаётда давлат ҳокимиятига халқ эгалик қиладиган жамиятлардагина қабул қилинади. Бундай жамиятлар кўпинча демократик жамият сифатида эътироф этилади.

Тўртинчидан, Конститутсия давлатнинг ўз ҳокимиятини амалга оширишда маълум бир чегарасини белгилайдиган, давлат ва унинг фуқаролари ўртасидаги муносабатдан келиб чиқадиган шартлашилган ҳужжатдир. Давлат фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишни кафили бўлса, фуқаролар ўз навбатида давлат олдидаги бурчларини бажаришлари шарт.

Замонавий Конститутсияларнинг моҳияти умуминсоний, ҳуқуқий қадриятларни ва умумдемократик асосларни мустаҳкамлашда ифодаланади. Улар ҳар бир инсон тенг ҳуқуқли фуқаро бўлиб фаолият юрита оладиган давлатда яшашини тарғиб қилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган конститутсия ўз моҳиятига кўра, демократик ҳуқуқий давлат қуриш конститутсияси сифатида Ўзбекистон халқи иродасининг ифодасидир ва бу ирода умумдемократик принсипларни ўзида мужассам этувчи, инсонни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб эътироф этувчи давлат ва жамият ҳаёти асосларини мустаҳкамлашга йўналтирилгандир

Дунё конститутсионализми ўзининг ривожланиши мобайнида тарихдаги кўплаб ижтимоий –сиёсий воқеликлар таъсири остида бўлиб келди. Шунинг учун турли даврларда кўплаб мамлакатлар томонидан қабул қилинган Конститутсиялар, уларда мустаҳкамланган нормалар ва тартибга солинган ижтимоий муносабатлар кўламига қараб, шунингдек Конститутсиялар қабул қилинган давр талабларидан келиб чиқиб, уларни мазмунан ҳар хил ривожланиш босқичларига бўлиш мумкин. Албатта бунда Конститутсиялар йиллар сайин мазмунан бойиб, мукаммаллашиб борган. Ҳозирда аксарият адабиётларда Конститутсияларнинг ривожланиш босқичлари тўртга бўлиб ўрганилади.

Биринчи босқич ХВИИИ аср охиридан ХХ аср бошларигача давом этиб, бу конститутсияларга АҚШ Конститутсиясидан ташқари, Полша ва Франсиянинг 1791 йилда, Норвегиянинг 1814 йилда, Белгиянинг 1831 йилда, Люксембургнинг 1868 йилда, Швейсариянинг 1974 йилда қабул қилинган Конститутсиялари мисол бўлади. Бу босқичда қабул қилинган Конститутсиялар фақат давлат ҳокимиятини амалга ошириш, давлат органлари фаолиятини ва ўзаро муносабатларини тартибга солиш билан чекланиб қолди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кам эътибор берилиб, фақат айрим табиий ҳуқуқлари эътироф этилди. Бу албатта бир томондан ўша давр учун катта ютуқ ҳам эди.

Иккинчи босқич Конститутсияларига иккита жаҳон уруши оралиғида қабул қилинган собиқ Иттифоқ Конститутсиялари, шарқ мамлакатларидан Туркия, эрон, Миср каби давлатларда анъанвий мусулмон ҳуқуқига асосланган Конститутсиялар қабул қилинди. Бу даврга келиб фуқароларнинг сотсиал ҳуқуқ ва эркинликлари конститутсиявий даражада мустаҳкамланди. Шунингдек, Конститутсияларда бу даврга келиб анча мураккаблашган давлат бошқаруви, ижро ҳокимиятининг кучайиб кетиши каби унсурлар ҳам ўз аксини топди.

Учинчи босқич иккинчи жаҳон урушидан ўтган асрнинг 80 йилларига қадар давом этиб, бу давр чинакам конститутсионализм даври бўлди. Чунки айнан шу йилларда дунё харитасида жуда кўплаб давлатлар пайдо бўлиб, бир неча ўнлаб Конститутсияларни қабул қилинишига олиб келди. Шунингдек, жаҳон тараққиёти янги босқичга қадам қўйганлиги боис айрим давлатларда конститутсиялар қайта қабул қилинди (масалан, Германия, Япония, Италия ва Франсияда). Бу босқич Конститутсияларининг ўзига хос хусусиятлари: илк бора сиёсий партиялар фаолияти Конститутсияларда кенг қамровли тарзда мустаҳкамланди, иқтисодиётнинг конститутсиявий асослари ва бошқа кўплаб янги-янги ҳуқуқий институтлар вужудга келди. Инсон ҳуқуқларига биринчи ўринга кўтарилди.

Тўртинчи босқич ҳозирги замон Конситутсиялари бўлиб, унда асосан барча нарса инсон учун деган ғояга таянади ҳамда инсон омили ҳамма нарсадан устунлиги эътироф этилади. Шунингдек, глобаллашиб бораётган экологик муоммолар ҳам конститутсиявий даражада ўз ечимини топган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ҳам айнан шу давр Конститутсиялари туркумига киради.