• 25-04-2019

Корхона ходими корхона мулкини талон-тороч қилишса жавобгар хисобланадими?

Корхона ходими корхона мулкини талон-тороч қилишса жавобгар хисобланадими?

Маьмурий жавобгарлак кодексининг 61-моддаси.

Оз миқдорда талон-торож қилиш

Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш —

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.