• 13-03-2019

Одил Аҳмедов

Одил Аҳмедов

Одил Аҳмедов 1987-йилнинг 25-ноябр куни Наманган шаҳрида туғилган. 2000-йилларнинг бошида У «Ҳавбаҳор» ва Тошкентнинг «Локомотив» футбол клублари академиясида таҳсил олган. Кейинроқ У Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўринбосарлар таркибида ўйнашни бошлаган.

2006-йилда Россиялик таниқли футбол мутахассиси — Валерий Кузмич Непомняший «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланади. Айнан Валерий Непомняший Одил Аҳмедовнинг ўринбосарлар жамоасидаги ўйинини кузатиб уни «Пахтакор» бош жамоасига жалб қилади ва шу билан Аҳмедовнинг «Пахтакор»даги фаолияти бошланади. Унинг «Пахтакор» сафидаги илк дебют ўйини ўша йилнинг 16-май куни Аҳмедов 18 ёшдалигида, сафарда зарафшоннинг «Қизилқум» жамоасига қарши чемпионат ўйини бўлди. «Пахтакор» сафидаги илк мавсумидаёқ У Ўзбекистон чемпионлигини ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади.

2007-йилги мавсумда Аҳмедов «Пахтакор» билан яна Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон Кубогини ва собиқ СССР таркибига кирган давлатлар, ҳозир эса МДҲга аʼзо давлатлар иштирок этадиган Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубогини қўлга киритади. Ўша мавсумда, «Пахтакор» Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалида Латвиянинг «Вентспилс» клубини пеналтилар сериясида 9:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб кубокга эга чиқган эди.

2008-йилги мавсумда Одил Аҳмедов «Пахтакор» билан Олий Лигада иккинчи, Ўзбекистон Кубоги ва Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалигача этиб келади ва ҳар икки финалда имкониятни бой бериб кумуш медалларни қўлга киритади. Ўшанда «Пахтакор» Ўзбекистон Кубогида «Бунёдкор»га, Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалида эса Озарбайжоннинг «Ҳазар-Ленкоран» клубига 4:3 ҳисобида ютқазган эди.

«Пахтакор»

Ўзбекистон Чемпиони: 2006, 2007

Ўзбекистон чемпионати кумуш медаллари соҳиби: 2008, 2009, 2010

Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2006, 2007, 2009

Ўзбекистон Кубоги финалчиси: 2008

Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги соҳиби: 2007

Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалчиси: 2008

«Анжи»

Россия Премер-Лигаси бронза медаллари соҳиби: 2012/2013

«Краснодар»

Россия Кубоги финалчиси: 2013/2014

Россия Премер-Лигаси бронза медаллари соҳиби: 2014/2015

Уйланган, уч фарзанднинг отаси

Отаси Олимжон Аҳмедов

Акаси Ёқуб Аҳмедов Олимжонович - ўзбек актёри, режиссёр ва продюсер

Шахсий ютуқлари

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 2009, 2011, 2014

«Анжи» футбол клубида йилнинг энг яхши футболчиси: 2011

«Красннодар» футбол клубида мавсумнинг энг яхши футболчиси: 2014/2015