• 12-04-2019

​Ранглар инсонни даволай оладими?

​Ранглар инсонни даволай оладими?

Ранглар инсонни даволай оладими?

Қадимда ҳам одамлар рангларнинг соғлиққа таъсиридан яхши хабардор бўлишган. Масалан, сариқ касал (гепатит) бўлганларга сариқ либос кийиш тавсия этилган. Бугунги кунда рангларнинг инсон саломатлигига таъсирини олимлар ҳам илмий исботлаб беришмоқда.

Инсон ўз кийими рангини ички эҳтиёжларига асосан танлайди. Қолаверса, танлаган рангларига қараб, инсоннинг феъл-атвори ва кайфиятини анча аниқликда билиб олиш мумкин. Дейлик, агар ишдан чарчаб келсангиз, сариқ, тўқ сариқ рангли кийимни кийиш истаги бўларкан. Мабодо асабларингиз жойида бўлмаса, осойишталик бағишловчи ранглар: кўк, мовий ранг ва яшил рангли кийимлар кийиш мақсадга мувофиқ.

Шунга кўра:

Қизил ранг - тери касалликлари, юқумли касалликлар (қизамиқ, қизилча), камқонлик,паст қон босимида тавсия этилади. Уйқусизликдан азият чексангиз, қизил рангдаги футболка ёки куйлак кийиб ухланг. Эрталаб руҳан ва жисмонан тетик турасиз, кайфиятингиз ҳам жойида бўлади. Қизил ранг ички қувватни оширади, моддалар алмашинуви ва қон айланишини яхшилайди.

Тўқ сариқ (апелсин ранг) - руҳан толиққанда, сиқилганда, кайфиятсизликда, юқори қон босимида ёрдам беради.Чарчоқни йўқотади, қўрқув ва ташвишни енгади.

Сариқ ранг - иштаҳани очиб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди. Оғриқларни олади, инсоннинг иш қобилияти оширади. Диққат жамланишини кучайтиради, кайфиятни кўтаради ва хотирани мустаҳкамлайди. Асаб тизимини тинчлантиради. Болаларнинг ўқув қуроллари орасида албатта сариқ ранг бўлиши керак. Чунки сариқ ранг ақлни чархлайди. Сариқ ранг ошқозон яраси, 12 бармоқ ичак яраси, ўт пуфаги, қон-томир касалликлари, варикоз, асаб ва мия зўриқишида жуда яхши ёрдам беради.

Яшил ранг юрак уришини яхшилайди, кўзга дам беради, кўз касалликлари: глаукома, юқори қон босимида, буйрак касалликларида яхши ёрдам беради. Аллергияга қарши фаоллиги бор бўлиб, асаб тинчланишига кўмак беради. Бу ранг кўз ва қон босимини туширади, юрак касалликларида ёрдам беради.

Айниқса, ям-яшил дарахтлар, ўтлоқларга қараш фойдали. Қиш пайтида эса, яшил рангли кўзойнак тақиш ёки рангли қоғозни картонга ёпиштириб, 10-15 дақиқадан қараб ўтириш фойда беради.

Мовий ранг - астма, бўқоққа чалинган, кўп шамоллайдиган, семиз кишиларга фойдали. Бемор эрталаб тиниқ осмонга тўйиб-тўйиб қараши зарур. Бу ранг тинчлантиради, иммунитетни кўтаради.

Кўк ранг уйқусизликда, йўтал, гайморит, томоқ касалликларида ёрдам беради.

Бинафша ранг интуитсия (ичкисезиш қуввати)ни кучайтиради.