• 14-03-2019

Руслан Шамилъевич Нурудинов

Руслан Шамилъевич Нурудинов

Руслан Шамилъевич Нурудинов (24-ноябр, 1991) — 1991 йил 24 ноябрда Андижон вилоятида туғилган, Ўзбекистонлик оғир атлетикачидир.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновнинг Рио 2016 Олимпиадаси 105 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар мусобақасида ҳамюртимиз барча рақибларини ортда қолдириш баробарида Олимпиада рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Руслан даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, умумий 431 кг тошни ўзига бўйсундириб, Олимпиада чемпионига айланди. Нуриддинов силтаб кўтаришда 237 кг натижа билан Олимпиада рекордини ҳам янгилади. Бундан аввалги рекорд беларуслик Андрей Арамнауга тегишли . У 2008 йилги Пекин Олимпиадасида 236 кг натижа қайд этган.