• 15-04-2019

Савоб

Савоб

Савоб аслида жуда ҳам осон, бироқ жуда улуғ амалдир. Кимгадир шунчаки табассум, бир оғиз ширин сўз, бир бурда нон, бир қултум сув, бир кичкина эҳсон... кўринишидан арзимас туюлган бу ишлар саховат соҳибини икки дунё саодатига эриштириши мумкин.

Савобнинг турлари кўп эканлиги баёни
Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам савобдир.
Яхшиликка бошлаб, ёмонликдан қайтариш ҳам савобдир.
Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам савобдир.
Мулойим сўз ҳам савобдир.
Яқинларига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам савобдир.

Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам савобдир.

Ҳар бир яхшилик савобдир.