• 29-04-2019

Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) WBA International чемпионлик камари учун рингга чиқди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор билан жанг қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг якунида ҳакамлар ғолибликни Шаҳрам Ғиёсовга беришди (99-91, 99-91, 97-93).

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камарини қўлга киритди.