• 15-03-2019

Сидней опера театри

Сидней опера театри


Сидней опера театри – Сиднейдаги мусиқали театри, Австралиянинг фахри ҳамда рамзи ҳисобланиб, у дунёдаги энг машҳур ва таниқли бинолардан биридир. Қитъанинг энг асосий обидалардан бири бўлмиш ушбу бино дунёдаги бошқа иншоотлардан ўзининг паруссимон томи билан машҳур. Опера театри 1973 йилдан бошлаб Харбор Бридж кўприги билан бир қаторда дунёдаги энг машҳур замонавий архитектура иншоотлардан бири деб тан олинган ҳамда Сидней шаҳрининг ташриф қоғгози ҳисобланади. 2007 йил 27 июндан бошлаб опера ЮНЕСКО Бутун жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Сидней опера театри 1973 йил 20 октябр куни Англия қироличаси элизаветта II томонидан очилган.

Сидней опера театри Беннелонг-Пойнт Сидней қирғоғида жойлашган. Бу жой калония биринчи губернаторининг дўсти, австралиялик абориген номига бағишланган. 1958 йилгача театр ўрнида трамвай депоси жойлашган бўлиб, ундан ҳам олдин форт бўлган.

Опера театри архитектори даниялик Ёрн Утзон бўлиб, у 2003 йили лойиҳа учун Притскеров мукофотини олган.

Қурилишнинг барча муаммоларини ҳал қилувчи ва катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришга мос, аниқ тайёрланадиган ва монтаж ишларининг соддалиги сферик қобиқ консепсиясини қўлланилишига қарамасдан, қурилиш асосан бинони ички қисмини таъмири учун чўзилиб кетган.

Театр қурилиши тўрт йилга ва этти миллион австралия доллари миқдорида режалаштирилган. Аммо, опера ўн тўрт йилда 102 миллион доллар миқдорида қурилган.

Сидней опера театри биноси кескин ва новатор дизайни билан экспрессионизм услубида қурилган. Бинони умумий майдони 2,2 гектар. Узунлиги 185 метр, максимал кенглиги 120 метр. Бино 161 000 тонна ва сув сатҳидан 25 метр чуқурликда ўрнатилган 580 та қозиққа суянади. Унинг энергия сарф қилиш эквиваленти 25 000 шаҳар аҳолисининг электр истеъмол қилишига тўғри келади. Энергия 645 км кабел орқали тақсимланади.

Опера театр томи олдиндан тайёрланган 2194 та сексиясили баландлиги 67 метр, вазни 27 тоннадан ортиқ бўлиб, барча конструксияни умумий узунлиги 350 метрли темирли трослар ушлаб туради. Театр томи диаметри 492 футли бетон сферасини тутиб турувчи “чиғаноқсимон” тизимини ҳосил қилган.

Том 1056006 та оқ ва крем рангли азулежу плиткалари билан қопланган. Бироқ конструксия узоқдан фақат оқ плиткадан қилиганга ўхшаб, ҳар хил ёруғликда плиткалар турли хил ранглада товланади. Плиткаларни механик тарзда жойлаштириш натижасида томнинг ҳамма жойи силлиқ кўринади. Барча плиткалар ўзини ўзи тозаловчи швед фабрикаси Ҳöганäс АБ томонидан ишлаб чиқилган. Лекин шунга қарамай ҳар замонда плиткаларни тозалаш ва алмаштириш ишлари олиб борилади

Иккита энг йирик чиғаноқли гумбази Консерт зали ва Опера театрнинг шифтини ташкил қилади. Бошқа заллар шифти кичкина гумбазлардан иборат. Асосий кириш ва тантанали зина олдидаги энг кичкина гумбаз остида Беннелонг ресторани жойлашган.