• 24-04-2019

Суарес "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли учликка кириб олди

Суарес "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли учликка кириб олди

“Барселона” форварди Луис Суарес кеча Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Алавес”га (2:0) қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга ошириб ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 31 ёшли уругвайлик футболчи учун каталонияликлар сафида Испания Примеросида киритган 131-гол бўлди. У шу тариқа Испания чемпионатида энг кўп гол урган “Барселона” футболчилари рўйхатида Ладислав Кубала билан тенглашиб олди ва 3-ўринга кўтарилди.

Маълумот учун, бу борадаги яққол рекордчи Лионель Месси ҳисобланади. Унинг ҳисобида 416 та гол бор. Иккинчи ўринни эса Сесар Родригес (190) эгаллаб турибди.