• 27-04-2019

Сувда юрувчи транспорт

Сувда юрувчи транспорт

Нақадар ҳайратланарли кўринмасин, сувда ҳаракат қилувчи бу транспортнинг ишлаб турган ўнлаб нусхаси мавжуд. Қайси бир автоишлаб чиқарувчи бу билан албатта, ҳеч қачон жиддий қизиқмайди.

Бундай турдаги энг машҳур автомобиллардан бири Стен Мейер томонидан яратилган багги типидаги машинадир. Бу ихтиро 1 литр сувда 43 километр йўл босиши мумкин бўлган. Мейерга яқин ҳамкасбларининг айтишича, унга патентни сотиши ва бу борадаги тадқиқотларига нуқта қўйиши учун жуда катта босим уюштиришган.

Бироқ у рад жавобини берган. Гарчи кейинчалик дўстлари ва ҳамкасблари унинг йирик нефт компаниялари таклифига кўнмагани учун заҳарлашганини айтишсада, Мейер кутилмаганда мия аневризмаси туфайли ҳаётдан кўз юмгани маълум.