• 27-04-2019

Топ-25: Дунёдаги энг меҳмондўст шаҳарлар

Топ-25: Дунёдаги энг меҳмондўст шаҳарлар

Сиз саёҳат қилишни ёқтирасизми? Қаерда туристларни яхши кутиб олишларига қизиқасизми?

Бошқа мезонлар орасида маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги - шубхасиз, ҳар йилги рейтингга кириш учун асосий сифатлардан бири. Энг ёқимли саёҳатлар оддий йўловчиларнинг хайрохоҳлигисиз ёки тунаш учун яхши жой ва миллий таомлар ресторани ҳақида маслаҳат берувчи оддий инсонларсиз кечмайди.

25. Миннеаполис, Миннесота штати, АҚШ

25. Миннеаполис - Миннесота штатидаги энг катта шаҳар бўлиб, жуда меҳмондўст жой бўлганлиги билан, ҳаммага, маҳаллий аҳолига ҳам, меҳмон ва туристларга ҳам бирдек яхши муомалада бўлиши билан ажралиб туради. Бу ерда жуда кўп диққатга сазовор жойлар ва ўйин-кулги марказлари бор, улардан кўпи бепул кириш учун очиқ.

24. Копенгаген, Дания

Копенгаген - Дания пойтахти, шу билан бирга Европанинг энг қиммат шаҳарларидан бири. Лекин унинг қимматчилигини фантастик архитектура намуналари, ажойиб ресторанлари ва жуда меҳмонсевар халқи билан ювиб кетса бўлади.

23. Кузко, Пер

Денгиз сатҳидан 3400 метр баландликдаги хушманзара қияликда жойлашган Кузко - дунёнинг ва Перунинг энг машҳур археологик ва маданият обекти ҳисобланган Мачу Пикчунинг муқаддимасидир. Ҳар йили бу ерга 2 миллион туристлар оқими маҳаллий аҳолининг хотиржамлигини йўқотган бўлса-да, меҳмонларнинг сўзига кўра, маҳаллий аҳоли барча чет элликларга нисбатан жуда мулойим ва меҳмондўст экан.

22. Портленд, Мейн штати, АҚШ

Портленда атиги 67 минг киши истиқомат қилади, энг диққатга сазовор нарсалар мазали ролл ўрамалари ва албатта меҳмондўст фуқаролардир. Бу ердаги камтарона ўлчамларга қарамасдан туристлар ташриф буюриши учун кўп жойлар - қизиқарли музейларда тортиб, муҳташам соҳиллар ва оролларгача мужассамлашган.

21. Форт-Ворт, Техас штати, АҚШ

Бу шаҳарни баъзида ҳазиллашиб, сигирлар шаҳри дейишади. Форт Ворт штатдаги энг катта шаҳарлар бўйича 5-ўринда туради, лекин қўшни шаҳар Далласга қараганда хотиржамроқ шаҳар. Бу ерда жуда меҳмонсевар, меҳмондўст одамлар яшайди, улар шаҳарнинг марказий хиёбонларда сайр қилишни ва дўстлар даврасида уларнинг севимли барбекюга тўпланишади.

20. Бангкок, Таиланд

Осиёнинг бу шаҳрида деярли 8 миллион одам яшайди, бу рўйхатимиздаги энг катта ва кўп ташриф буюрилувчи шаҳар саналади. Шовқин ва зич жойлашган аҳолига қарамай маҳаллий фуқаролар пойтахт меҳмонларини севишади ва қадрлашади, уларга нисбатан жуда меҳмондўст муносабатда бўладилар. Бангкок ўзининг маданий мероси, муҳташам архитектураси, мазали ошхонаси ва фаол тунги ҳаёти билан машҳур.

19. Виктория, Канада

Виктория тинч океанининг Канада қирғоқларидаги Ванкувер оролининг жанубий бурнида жойлашган. Бу гўзал тарихий шаҳар суст ҳаёт тарзи, меҳмондўст атмосфераси, гўзал манзаралари, ажойиб парклари ва боғлари билан машҳур.

18. Рейкявик, Исландия

Исландияда музли пойтахтнинг қаҳратон қишига қарамасдан, Рейкявик иссиқ, хуштабиат, кўнгилчан одамлари билан мағрурланади. Улар доимо туристлар учун уй шароитлари ва қулайлик яратиб беришга ҳаракат қилишади. Бу дунёдаги энг тоза, кўкаламзор ва хавфсиз шаҳарлардан бири ҳисобланади.

17. Ню-Орлеан, Луизиана штати, АҚШ

"Тҳе Биг эасй" деб аталган(Ню-Ёркнинг "катта олма" вариатсияси), Ню-Орлеан (Неw Орлеанс) - 350 000 киши учун бошпана бўлиб, меҳмондўст аҳоли базмлар, жаз фестиваллари ва маҳаллий ошхона шайдолари ҳисобланади.

16. Краков, Полша

Краков ҳақиқатдан ҳам Европанинг энг гўзал ва бетакрор шаҳарларидан бири ҳисобланади. Бекорга бу ерга кўплаб туристлар оқими бой маданий мерос ва машур диққатга сазовор жойларни кўргани келмайди. Бежирим архитектура - Полша пойтахтининг ягона ютуғи эмас. Краков дўстсевар атмосфераси ва меҳмонсевар инсонлари билан машҳур бўлган.

15. Эшвил, Шимолий Каролина штати, АҚШ

Бу Американинг энг кўкаламзор ва экологик шаҳарларидан бири. Эшвил (Ашевилле) - энергияга тўла ва позитив шаҳар. Травел+Леисуре журнали ўқувчиларининг фикрига кўра, бу ерда шу қадар ёшлик билан нафас олинадики, ҳатто кекса одамлар ҳам ўзларини анча тетик ва қувноқ ҳис қилишади.

14. Нешвил, Теннеси штати, АҚШ

Америкадаги Тенесси штати пойтахти Нешвил АҚШдаги бошқа штатлардан ўзининг кантри тарзидаги машҳур мусиқа намойишлари, мазали таомлари(кўпроқ иссиқ жўжа ва барбекю қадрланади) ҳамда жуда меҳмондўст маҳаллий аҳолиси билан ажралиб туради

13. Киото, Япония

Бу ерда деярли 1,5 миллион аҳоли яшайди. Киото - Япониянинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, у ибодатхона ва зиёратгоҳларнинг бой коллексияси билан машҳур бўлган. Уларнинг сони 2000 га яқин. Бундан ташқари, Токиога қараганда Киотода одамлар меҳмондўст, осуда. Кўпчилик туристлар Токиони ҳаддан ташқари шовқин ва одам кўплиги сабаб ёқимли экскурсиялар ўтказиш, хотиржам сайр қилиш учун ноқулайлигини таъкидлашади.

12. Остин, Техас штати, АҚШ

Остин нафақат Техас штатининг пойтахти, балки "жонли мусиқанинг дунёвий пойтахти", сергап, эркин ва жозибадор жойлари билан кишини ўзига тортади. Сайр пайтида нотаниш одам билан умумий мавзуни топиш ва ҳатто янги дўст орттириш Ладй Бирд маҳаллий кўлида ёки Бартон-Спрингсда ёки бўлмаса Франклин паркидаги барбекюда - шаҳар меҳмонлари учун энг осон ва ёқимли иш.

11. Кейптаун, Жанубий Африка

Кейптаун дунёдаги энг кўп миллатли шаҳарлардан бўлиб, ўзининг хотиржамлиги ва позитивлиги билан машҳур. Иссиқ иқлим, меҳмондўст одамлар ва гўзал табиат уни бутун Африкадаги энг машҳур туристик йўналишга айлантирган

10. Саванна, Жоржия штати, АҚШ

Бу Жоржия штатининг қадимги шаҳарларидан бири. Саванна ҳар йили миллионлаб туристларни ўзига жалб қилади, ташриф буюрувчилар тош ётқизилган кўприклар, қадимий парклар ва баҳайбат тарихий биноларнинг ажойиб манзарасидан баҳра оладилар. Бундан ташқари маҳаллий аҳоли тотув, меҳрибон ва жуда меҳмондўст.

9. Эдинбург, Шотландия, Буюк Британия

Единбург - Буюк Британияда Лондондан кейин туристлар орасида машҳурлик бўйича иккинчи ўринда туради. Ушбу шаҳар жуда бой архитектурага эга. Травел + Леисуре журналини ўқувчи саёҳатчилар ундаги меҳмондўст эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишган ва натижада уни дунёдаги энг меҳмондўст шаҳарлар рейтингида 9-ўринга лойиқ деб топишди.

8. Сидней, Австралия

Австралиянинг ушбу мегаполиси аслида табиат гўзаллиги ва ижобий вибратсия билан ҳамнафас. Бу ерда соатлаб тўшама йўлларда, соҳилларда сайр қилиш ва кўплаб жозибадор диққатга сазовор жойлардан баҳра олиш мумкин.

Ва яна шуни таъкидлаш лозимки, Сидней аҳолиси жуда меҳрибон, ҳар доим ёрдамга тайёр.

7. Мелбурн, Австралия

Мелбурн таълим, ўйин-кулги, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва замонавий ҳаётнинг бошқа кўплаб соҳалардаги дунёвий рейтингларда энг юқори чўққиларни эгаллаб келади. Шунинг учун ҳам бу шаҳар дунёдаги яхши ҳаёт кечириладиган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Унинг яна бир ютуғи шундаки, маҳаллий аҳоли жуда очиқ, меҳрибон ва меҳмондўст одамлардан ташкил топган. Балки улар жуда яхши ҳаёт кечираётганлиги учун ҳам меҳрибондир?

6. Окленд, янги Зеландия

Окленд Янги Зеландиядаги энг катта шаҳар бўлиб, жуда тоза, хавфсиз ва меҳмондўстлиги билан машҳур. Тинч океанининг фақатгина жануби-ғарбий қисмига хос бўлган жозибадор манзарага эга бу шаҳарда 1,5 миллион очиқкўнгил аҳоли яшайди. Улар деярли ҳар доим яхши кайфиятда бўлишади.

5. Сием-Рип, Камбоджа

Сием-Рип - индуистларнинг афсонавий диний комплекси Ангкор-Ват ҳамда Камбоджанинг шимоли-ғарбида жойлашган машҳур курорт шаҳарга кириш эшиги ҳисобланади. Туристлар оқимининг кўпайиб бораётганига қарамай, маҳаллий аҳоли босиқликни, хотиржамликни йўқотмаган ҳолда меҳр ва очиқкўнгилликни сақлаб қолганлар. Балки айнан шу хислати орқали улар буддизмга жуда содиқ.

4. Корк, Ирландия

Корк - Ирландиянинг жанубида жойлашган бўлиб, у ўрта асрларнинг энг жозибадор шаҳарларидан бири. Травел + Леисуре журнали ўқувчиларининг фикрига кўра, бу ерда энг меҳмондўст одамлар яшайди. Агар Сиз ушбу "Ирландия жавоҳири"га ташриф буюрмоқчи бўлсангиз, шуни ёдда тутингки, Сизни очиқ қучоқ ва қайноқ юракла қарши олишади.

3. Дублин, Ирландия

Ирландиянинг энг катта шаҳари ва пойтахти ҳисобланган Дублин кўп асрлик бой тарихий, гўзал жойларга эга. Бутун дунёдан туристларнинг оқиб келишига ҳам шу сабаб бўлса, ажабмас. Бунга қўшимча тарзда шуни айта оламизки, мазкур шаҳар аҳолиси жуда меҳмондўст ва самимий.

2. Чарлстон, Жанубий Каролина штати, АҚШ

Чарлстон - энг қадимий ва катталиги бўйича Жанубий Каролинада иккинчи ўринда турувчи шаҳар. Бундан бир неча йил муқаддам бу ерда дахшатли ҳодиса юз берган, маҳаллий черковлардан биридаги методика пайтида ёш йигит диндорлар тў дасида олов ёқиб юборади ва натижада 9 инсон ҳалок бўлади. Бу дахшатли ҳодисага қарасдан, Травел +Леисуре журнали ўқувчиларининг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли жуда очиқкўнгил ва меҳмондўст экан. Бу ерда ҳар қандай турист очиқ чеҳра билан кутиб олинади, ҳеч ким ўзини бегонадек, ёлғиз ёки чорасиз ҳис қилмайди.

1. Голуей, Ирландия

Ирландиянинг жанубида жойлашган Голуей - Американинг травел-журнали тадқиқотида энг максимал бал тўплади. Бу шаҳар гўзал табиати, мусиқага бўлган муҳаббати ва меҳмонсевар одамлари билан машҳур бўлган. Голуейда дунёдаги энг меҳмондўст инсонларга дуч келишингиз мумкин.