• 11-03-2019

Тож Маҳал

Тож Маҳал

Тож Маҳал

Мақбаранинг қурилиши учун Агра шаҳри танланди. Султонни Жамна дарё бўйидаги табиат манзараси мафтун этди, шунинг учун у мақбара қурилиши учун шу жойни танлади. Сув яқинида қурилиш олиб бориш ишчиларга қийинчилик туғдирар эди, шунга қарамасдан мақбара қурилиши муваффақият олиб борилди.

Мақбара қурилиши

Мақбара қурилиши Мумтоз Маҳал хонимнинг вафотидан ярим йил ўтгач бошланди. У 1632 йилда бошланиб, нақ 12 йил давом этди. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, дунёдаги ҳеч бир қурилма, ҳеч бир иншоат бундай катта сарф-харажатга тушмаган. Хотинининг васиятини бажариш учун султон 32 миллион рупий сарф қилган. Бугунги кунда бу бир неча миллиард еврони ташкил этади.

Шоҳ Жаҳон қурувчиларга хом ашё ва материалларни тежамасдан ишлатишларини буюрди. Бинонинг ички ва ташқи безаги учун қуёшда тобланадиган тоза мармардан фойдаланилган. Бу мармарни бошқа мақсадларда ишлатиш тақиқланди.

Тож Маҳал сири

Тож Маҳал мақбараси 1643 йилда муваффақиятли қуриб битказилди. Унинг буюклиги султон ва унинг севгилиси Мумтоз Маҳал номининг абадийлашишига сабаб бўлди. Шоҳ Жаҳон ва унинг севгилиси Мумтоз Маҳал хонимнинг муҳаббат тарихи мақбарага ташриф буюрувчиларга ҳикоя қилиб берилади. Беқиёс мафтункорликка эга бўлган ушбу мақбара ҳаммани ҳайратга солиши табиий.

Тож Маҳалнинг шуҳрат қозонишига сабаб унинг ноёб чиройга эга бўлишини ҳамда мақбарани қурилишида фойдаланилган оптик иллюзиялардир. Гап шундаки, мажмуа ҳудудига кириш учун дарвоза олдидаги аркадан ўтиш керак. Аркага яқинлашган сари мақбара узоқлашгандай туюлади, ташриф буюрувчилар аркадан ўтишлари биланоқ кўз ўнгиларида Тож Маҳал намоён бўлади. Мақбарадан узоқлашган сари эса у яқинлашаётгандек тасаввур ҳосил қилади, шунинг учун ҳам бу ерга келган меҳмонлар Тож Маҳални ўзлари билан олиб кетаётгандек ҳолга тушадилар.

Бино мажмуасида миноралар ҳам бор бўлиб, уларнинг қурилишида ҳам кичик бир ҳийла ишлатилган. Бир қарашда бу миноралар тик, яъни вертикал ҳолатда қад кўтаргандек туюлади, аслида эса улар қурилмадан озгина қияроқ ҳолда қурилган. Бу нарса Тож Маҳални зилзила вақтида вайрон бўлишдан сақлаб қолади. Миноралар баландлиги 42 метрни, мақбаранинг баландлиги эса 74 метрни ташкил этади.

Мумтоз Маҳалнинг дафн қилинган жойи

Тож Маҳалга ташриф буюрувчилар бинонинг марказий қисмидаги бош гумбазни маликанинг дафн қилинган жойи, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса Мумтоз Маҳалнинг дафн қилинган жойи мақбаранинг тагидаги ҳудудда жойлашган махфий мармар залидадир. Бу нарса бежиз қилинмаган. Мақсад – ташриф буюрувчилар “сарой жавоҳири” нинг тинчини бузмасликдир.

тож махалга бориш учун манзил: Дхармапери, Форест Колони, Теджгиндж, Агра, Уттар Прадеш 282001, Индия

яқин аеропорт: Аэропорт Пандит Дин Дейл Ападхайей