• 27-03-2019

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, —

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, —

энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши, —

энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш —

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади