• 29-03-2019

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги —

энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибининг мансабдор шахс томонидан бузилиши —

мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий иш билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган фуқаро томонидан мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга доир чоралар кўрилмаслиги, шунингдек уй-жой, транспорт воситалари бериб қўйилиши ёхуд бошқа хизматлар кўрсатилиши, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларининг бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисида қабул қилинган суд қарорларини бажармаслик —

энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.