• 14-04-2019

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида 5та олтин медал қўлга киритишди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида 5та олтин медал қўлга киритишди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида 5та олтин медал қўлга киритишди.

Шри-Ланкада шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақада Умида Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бекмуродов ва Абдумалик Абдусалимов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Ўзбекистонлик ёшлар қитъа биринчилигида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

10 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ҳумоюн Бекмуродов 8 очко жамғарган ҳолда олтин медалига сазовор бўлди. Ушбу ёш тоифасида иккинчи ўрин ҳиндистонлик Майанк Чакрабортига, учинчи ўрин эса эронлик Моваҳед Синага насиб этди. Ҳумоюн ушбу мусобақанинг блиц баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритди.

10 ёшгача қизлар ўртасида ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова 7 очко тўплаган ҳолда кумуш медалини қўлга киритди. Афруза мусобақанинг рапид баҳсларида ҳам кумуш медалига эга чиқди.

8 апрель, душанба куни ёш шахматчилардан бири Умида Омонова 14 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этиб, Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги олтин медалини тақдим этди.

Яна бир ўзбекистонлик Абдумалик Абдусалимов ҳам 18 ёшгача йигитлар ўртасида олтин медалини қўлга киритди. Мусобақа давомида у умумий ҳисобда 7 очко жамғарди.