• 12-04-2019

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хотин-қизлар ўртасида велоспорт марафони ўтказилмоқда

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хотин-қизлар ўртасида велоспорт марафони ўтказилмоқда

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хотин-қизлар ўртасида велоспорт марафони ўтказилмоқда

8-13 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” давомида оммавий спорт ва пиёда юриш бўйича марафон ўтказилмоқда. “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган мазкур марафонда барча ёшдаги хотин-қизлар, айниқса фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги аёллар иштирок этмоқда, дея хабар беради Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.Халқаро Саломатлик куни муносабати билан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ва Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Велоспорт марафони” ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан 18 дан 50 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.Марафон ғолиблари Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Барчани “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” давомида республиканинг барча ҳудудларида ўтказиладиган спорт тадбирлари ва оммавий марафонларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.