• 15-04-2019

Вақтдан унумли фойдаланиш қоидалари

Вақтдан унумли фойдаланиш қоидалари

Вақт инсонни чегараловчи восита эмас, муваффақият йўлидаги тўсиқ бу ўзимиздир.

Вақтни режалаштириш ва диққатни жамлаш, албатта, жуда муҳим, аммо улар муваффақиятга эришишга таъсир кўрсатиши зарур. Мазкур таъсирни чегараловчи омиллар бизга ва ўзга инсонларга ҳар доим ҳам яққол кўринавермайди.

Вақт ғолиб бўлди, деб ҳисоблаш кенг тарқалган муаммолардан биридир. Доимий бандлик - бу жангнинг якунидир.

Кун давомида у ёки бу вазифани ҳал этаётган тарзда эмайл ёзиш ва ўта "банд" бўлиш мумкин. Аммо бу нотўғри ёндашув. Чунки юзма-юз кўришиб, 10 дақиқа ичида муаммони ҳал этиш мумкин. Датлабки ҳолатда, сиз вақтингизни беҳуда сарфлаяпсиз, иккинчисида эса таъсир кўрсатаяпсиз. Бемаъно иш билан банд бўлиш - дангасалик қилишдир.

Аниқроқ айтганда, иш ва фаолият чарчаш ҳамда асаббузарликка олиб келиши керак эмас. Таъсир кўрсатиш эса - имконият, талаблар ва вақтни аниқ баҳолаш деганидир.

Ёндашувингизни қайта англашга ҳаракат қилинг. Иш мукаммал даражада бажарилмаса, қисқа вақт ичида жуда кўп ишни бажаришдан не фойда?

Барқарорлик унда нимадан иборат? Жуда ғалати, аммо барқарорлик вақт билан белгиланади. Вақт объектив, яъни сиз ундан қандай фойдаланишингиздан қатъий назар, бир ҳафтада 168 соат бор. Ҳисоблаб кўринг: суткада 7 соатни уйқуга сарфлайсиз, бир ҳафтада 55-60 соат эса ишга кетади. Дам олиш эса ўйлаганингиздан кўра кўпроқ вақтни олар эканми?

"Иш"га оид қисмни кўриб чиқамиз. Сизнинг таъсир ўтказишингиз 55-60 соатли даврга тақсимланади. Лавозимингиз ва компания учун аҳамиятингиздан қатъий назар, сиз бутун бир ишнинг муайян қисмисиз. Қўпол қилиб айтганда, сиз муайян мажбуриятларга эга бўлган, талаб ва таклиф доирасида бўлган товарсиз. Табиийки, барқарор ва арзирли натижалар кўрсатишга ҳаракат қилаётгандирсиз, бунинг учун сизга қўл келиши мумкин бўлган бир неча омиллар билан танишинг.

Сифатми ёки миқдор? Ё униси, ёки буниси. Бу танлов билан қайта ва қайта тўқнашасиз. Жавоб эса саволнинг ўзида намоён. Сифат ва маҳсулдорлик бир-бирини инкор этмайди. Таъсир кўрсатиш санъат эмас. Бу бор-йўғи фаолият ва унинг фойдалилиги ўртасидаги мувозанатдир.

Бунинг учун шундай мисол келтиришимиз мумкин. "Starbucks" мижозларнинг "бизга кўпроқ кофе керак" қабилидаги истакларини ҳисобга олган ҳолда ичимликлар учун 916 мл. лик улкан трента (trenta) номли стакан ишлаб чиқишди. У оддий ичимлик идишидан 55 фоизга кўпроқ ва инсон ошқозони бир мартада сиғдира олиши мумкин бўлгандан 16 мл. га кўпроқ. Мантиқан олиб қараганда, компаниянинг мижозлар талабларига бундай гипер ва кўп ҳаражат талаб этувчи реакцияси карикатурадан бошқа ҳеч нарса эмас. Аммо биз кўп ҳолларда айнан шу билан шуғулланамиз. Биз вазифаларни бўрттириб юборамиз, аллақачон бажарилиб бўлинган ишга куч ва вақтимизни сарфлаймиз.

Диққатингизни бошқаринг

  • Бир вақтнинг ўзида фақат битта ишга эътиборингизни қаратинг.
  • Эслатмаларни ўчириб қўйинг. Айнан шу пайтда керак бўлмаган барча дастур ва иловаларни ёпинг, чунки улар сизни чалғитади.
  • Мазмунга эга бўлмаган қарорлар қабул қилиш заруриятидан халос бўлинг. Мисол учун, Марк Цукерберг барча тадбирларга фақат битта футболкада борар экан, бу эса нима кийиш ёки ейиш каби танловларга куч кетказишни тежайди. Ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарсага таъсир ўтказиб кўринг.
  • Вақти-вақти билан маъмурий ишларни қўлга олинг ва жорий ишларни узиб қўйинг. Почта билан эрталаб ва кечқурун, уйга кетишдан аввал ишланг.

Командани бошқаринг

  • Сизнинг ташрифингиз мажбурий бўлмаган тадбирларга борманг. Ҳар доим келмасангиз, ўзлари барчасининг уддасидан чиқа олиш-олмасликларини аниқланг.
  • Ишга оид тадбирларда сизга қай даражада зарур бўлса, шунча иштирок этинг. Сизга тегишли мавзу ёпилганда, ўрнингиздан туриб, кетишга рухсат сўрашга уялманг.
  • Учрашувлар давомийлигини белгиланг ва унга амал қилинг. Масалан, "Google Calendar"да музокараларга 30 дақиқа ажратган бўлсангиз, ундан бир дақиқа ҳам ортиқ вақт сарфламанг.
  • Вақт тугаса, музокараларни тўхтатинг. Учрашувлар тайёргарлик ва диққат-эътиборни талаб қилади. Агар унга 5 дақиқа вақт ажратган бўлсангиз, суҳбатдош ана шу вақт давомида улгуриши керак.
  • Таъсир ўтказиш ваакумда содир бўлмайди. Сиздан ўзга ҳеч ким салоҳиятингизни амалга ошира олмайди.
  • Вақтдан унумли фойдаланиш эса тартиб-интизом, ўз-ўзини назорат қилиш ва вақт қадрини англашни талаб этади. Сиз ўз вақтингизнинг эгасига айланиб, уни бошқаришингиз даркор. Диққатингизни ҳимоя қилинг ва юз фоизлик эътибор билан ишланг.

Мазкур маслаҳатларга бир ҳафта давомида амал қилинг, кейин эса яна қайтаринг.

Куч ва истеъдод сизни узоққа олиб боради, аммо таъсир кўрсатиш ва диққат-эътибор эса бутун йўл бўйлаб сиз билан бирга бўлади.