• 21-04-2019

Волейбол коптогига ўхшаш сунъий интеллектли робот астронавтларга ҳамроҳлик қилади

Волейбол коптогига ўхшаш сунъий интеллектли робот астронавтларга ҳамроҳлик қилади

«ИБМ» компанияси «Аирбус» томонидан яратилган сунъий интеллектга эга космик роботни тақдим этди. Ушбу робот Халқаро космик стансия (ХКС) бортидаги космонавтларни кузатишга мўлжалланган бўлиб, унга «Cреw Интераcтиве Мобиле Cомпанион» («CИМОН») номи берилди.

«СИМОН»нинг оғирлиги 5 килограммга тенг. У фақатгина 3Д-босма орқали яратилган пластик ва металлардан иборат. Робот экипаж аъзоларига тиббий экспертизларни ўтказишда, кристалларни ўрганишда ва Рубик кубигини ўйнашда ёрдам беради. Беш килограммли техника космонавтлар атрофида учиб уларга ўз маслаҳати билан ёрдамлашиб туради.

«ИБМ» вакилларнинг сўзларига кўра, «CИМОН»нинг сунъий интеллекти ва овози уни экипаж аъзоларининг дўстига айлантириб қўйиши керак. Ихтирочиларининг таъкидлашича, келажакда машина астронавтларнинг узоқ космосга сафарларида ҳамроҳлик қилиши мумкин.