• 05-04-2019

Яхшилик

Яхшилик

Одамлар доимо яхши шароитда, тўкис яшашга ҳаракат қиладилар.Атрофимиздаги одамларнинг кўпчилиги меҳр-мурувватга мухтож бўлишади. Лекин улар бизданёрдам сўрашга ботина олишмайди ёки бу ишни ўзларига эп кўришмайди. Биздан йордам сўрашларини кутиб ўтирмасдан уларга ўз ёрдамимизни берайлик, улар меҳрга ёки этиборга мухтож бўлиб, қийналиб ўтиришганида биз қандай бепарво бўлишимиз мумкин?Келинг бирлашиб эҳтиёжванд инсонларга ёрдам берайлик. Ахир биз Ўзбекистон аҳли бирлашиб катта куч бўламизку.