• 11-03-2019

Яссиоёқлик

Яссиоёқлик

Яссиоёқликни даволаш

Одатда орттирилган оёқ-кафт нуқсонларини тузатса бўлади. Махсус реалибитатсион чоралар касалликнинг оғир кўринишига ўтиб кетишига йўл қўймайди. Яссиоёқликдан қийналаётган болани йилида бир марта ортопед кўригига кўрсатиб туриш лозим. Ва ҳолатдан келиб чиқиб йилига икки бор консерватиб даво чоралари қўлланилади. Бунда мушакларни рағбатлантирувчи электр ва ултратовуш усуллари, контраст душ, сувости массажлари, даволаш гимнастик курслар қўлланилади. Оёқ шаклидан келиб чиққан ҳолда шифокор ортопед тавсия этган патак-супинаторларни пояфзалга қўйишга тўғри келади. Ортопедик патакларлани қўйиш керак бўлган пояфзалларнинг орқаси қаттиқ ва болдер-оёқни маҳкам ушлаб турадиган, пошнали (тахминан, 2,5 см) бўлиши лозим.

Даво гимнастикаси

Даво гимнастикаси, агар уни ҳар куни бажариб турсангиз тузалиш эҳтимоллиги жуда ортади. Ёзда болани тез-тез қум, тошчалар устида ялангоёқ юришга ўргатинг, оёқ бармоқлари билан орча қуббуаси ва таёқчаларини олиб ўйнасин.

Юриш учун махсус

Қишда эса ҳар куни массаж гиламчаларида юрсин, оёқ бармоқлари билан полда сочилиб ётган қаламларни теришга мажбурланг, хона бўйлаб оёқ учи ва товонда галма-гал юришга замин яратинг. Агар бу машқлар болада ўйин шаклида, ҳеч бир мажбуриятларсиз амалга оширилса, самара яна ҳам ошади.

Қўлланма

Ёш ота-оналарда яссиоёқликни уй шароитида ҳам аниқлаш мумкинми, деган савол туғилиши табиий ҳол. Болада 4-5 ёшдан сўнг яссиоёқлик бор йўқлигини мустақил аниқлаш мумкин. Бунинг учун бола оёқларига ёғли крем, ёд ёки гуаш суртиш, сўнгра уни оқ қоғоз устида тўғри ва текиш қўйиш лозим. Оёқларнинг изи яққол кўриниб туради. Изга диққат билан разм солинг!

Яссиоёқликни аниқлаш учун тест

Меъёрда оёқнинг ички чети чуқур бўлади (бу жойдан қоғозда из қолмайди). Ана шу чуқурча оёқ кенглигининг қарийб ярмидан кўпини эгаллаши керак. Агар умуман бўлмаса ёки тор бўлса (оёқнинг ярмидан камроғи) – яссиоёқлик бор. Албатта бу эҳтимолга яқин тахмин. Шуни инобатга олган ҳолга, агар болангизда яссиоёқлик бор дея гумон қилсангиз дарҳол ортопедга мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Зеро, илк даврларда аниқланган яссиоёқликни тез ва енгил даволаш мумкин.

Яссиоёқликда болаларга тавсия этиладиган ортопедик оёқ кийимлар

Асосан болаларга ортопедлар махсус ортопедик оёқ кийимлар ёки патаклардан фойдаланишни тавсия этишади. Бундай ортопедик маҳсулотлар касалликнинг кейинги ривожини тўхтатади ва оғриқлардан халос этади. Лекин оёқда яссиоёқлик авж олган ҳамда турли шишлар юзага келган бўлса, бундай маҳсулотлар самаралилиги жуда кам бўлади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, яссиоёқликнинг ривожланиши сиз-у биз кияётган пояфзалларга бевосита боғлиқ. Масалан, баланд пошнали, платформали, текис тагликли аёллар туфлилари, учи жуда тор эркаклар туфлилари, красовкалар (2 соатдан ошиқ юриш тавсия этилмайди) яссиоёқлик шаклланишида асосий рол ўйнайди.

Фойдали машқлар

Енди яссиоёқликни даволашда ва уни олдини олишда қўл келадиган (қўлланиладиган) баъзи бир машқларни сизни эътиборингизга ҳавола этсак.

  • Тик туринг, оёқ учлари бир-бирига тегиб турсин, товон эса ажратилган ҳолатда, танани галма-гал ўнг ва чапга буринг;
  • Оёқ учи ва товонда юринг;
  • Оёқ бармоқларини қисган ҳолда сўнгра ёзган ҳолда ҳаракатланинг;
  • Кунига 3-4 маҳал 10-15 дақиқадан оёқларнинг ташқи товони билан юринг;
  • Оёқ учлари ёрдамида бирор буюмни полдан кўтаринг. Масалан, қаламларни;
  • Товонларни полдан узмасдан ўтириб туринг;
  • Ўтиринг: тиззаларни тўғирлаб, оёқ оёқ учларини ўзингизга тортинг, сўнг оёқлар тагини бирлаштиринг; Оёқ кафтларини айланма ҳаракатлантиринг.