• 14-03-2019

ёш болалар учун энг яхши ўйинчоқлар

ёш болалар учун энг яхши ўйинчоқлар

Бола дунёга келган куниданоқ турли ўйинчоқлар нафақат уни хурсанд қилишга, балки у баркамол ривожланишига ҳам хизмат қилади. Биз энг ёш болалар учун энг яхши ўйинчоқлар тўпламини туздик

Осма шақилдоқ, маржонлар, мобили

0 дан 3 ойликкача бўлган болалар учун

Кўриш ва эшитиш қобилиятини ривожлантиради, диққатни бир жойга жамлашга ўргатади, шунингдек, ижтимоий-руҳий ривожланишига кўмаклашади. Кейинроқ бола уларга талпинишни бошлайди, “қўл-кўз” ҳаракатларини бошқаришни ўрганади.

Шақилдоқ

0 дан 12 ойликкача бўлган болалар учун

Майда моторикани, диққатни жамлашни, локомоторикани (ҳаракатларни умумий жамлашни) ривожлантиради.

Пирамида

6 ойдан ошган болалар учун

Сенсомотор координатсияни шакллантиришга, “қўллар ва кўзлар” ҳаракатини мувофиқлаштиришга ёрдамлашади. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларидан фойдаланиб, болани шакл, ранг ва ҳажм ҳақидаги асосий тушунчалар билан таништириш мумкин.

Бир-бирининг ичига тушадиган ўйинчоқлар

6 ойдан ошган болалар учун

Бундай ўйинчоқларнинг асосий турлари — идишлар ва рамкалар. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларини бирлаштирар экан, бола буюмларнинг ҳажми ва шаклини солиштиришни, қўл ва кўз ҳаракатларини бошқаришни ўрганади. Бу ўйинчоқлар, шунингдек, фикрлаш ва тасаввур қобилиятини ривожлантиради.

Образли ўйинчоқлар — қўғирчоқлар, ҳайвонлар ва ҳ.к.

12 ойдан ошган болалар учун

Улар болада шахс тушунчаси ривожланишига, ижтимоий-руҳий ривожланишга кўмаклашади, бола инсонлар оламига “қўшилишига” ёрдам беради, ўйиннинг сюжет линиясини ўйлаб топар экан, боланинг тасаввури ва хаёл қилиш қобилияти ривожланади.

Ривожлантирадиган юмшоқ китоблар

6 ойдан ошган болалар учун

Болаларда майда моторикани ривожлантиради, шакл, ранг ва ҳажм тушунчаси билан таништиради. Мавзуга қараб, бундай китобчалар болаларни табиат ҳодисалари, ҳайвонлар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўплаб мавзулар билан таништиради.

Монтессори тахтаси

12 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар учун

Майда моторикани, мантиқни ва ҳаракатларни бошқариш қобилиятини ривожлантиради. Турли буюмларни ва уларнинг вазифаларини тушунишга ёрдам беради.

Бармоқ билан суртиладиган бўёқлар

1,5 ёшдан ошган болалар учун

Тасаввурни, хаёл қилишни, мантиқий фикрлашни ва қўлларнинг майда моторикасини ривожлантиради. Рангларни ўрганишга, сабаб-оқибат боғлиқлигини, яъни оқ қоғоз устига бўёқ суртилса, из қолишини тушунишга ёрдам беради.

Механик машинали ёғоч релслар

2 ёшдан ошган болалар учун

Бу ёшдаги болалар учун мўлжалланган бошқа ўйинчоқлар каби ранг, шакл ва ҳажмни ўрганишга ёрдамлашади, майда моторикани ва тасаввурни, мантиқни ривожлантиради.

Беговел (тепкисиз велосипед)

2 ёшдан ошган болалар учун

Координатсияни ривожлантиради, мувозанат ушлашни ўрганишга ёрдамлашади.