• 15-03-2019

​Жефф Безос билан бир кун: дунёдаги энг бой инсоннинг иш куни қандай ўтади?

​Жефф Безос билан бир кун: дунёдаги энг бой инсоннинг иш куни қандай ўтади?

Жефф Безос билан бир кун: дунёдаги энг бой инсоннинг иш куни қандай ўтади?

Жефф Безос яна дунёнинг энг бой одами деб топилди. Амазон асосчиси ва бош директорининг бойлиги 93,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Амазоннинг учинчи кварталдаги юқори даромади унга 6,44 миллиард доллар келтирди, шундан сўнг Безос Билл Гейтсдан биринчи ўринни олиб қўйди.

Амазон онлайн-гиганти асосчисига Тҳе Wашингтон Пост газетаси ва Блуе Оригин аерокосмик компанияси ҳам тегишли.

Ушбу технологик магнатнинг иш куни қандай ўтади?

Безос табиий уйқу кучига ишонади. Тонгда будилниксиз, етарлича дам олганлигини ҳис қилганда уйғонади.

Миллиардернинг куни ҳар доим рафиқаси ёзувчи Маккензи Безос билан нонуштадан бошланади.

Безос рафиқаси ва тўрт нафар фарзандига етарлича ғамхўрлик қилиш учун ҳеч қачон эрта тонгдан учрашув белгиламайди.

Умуман олганда, у расмий йиғилишларни хуш кўрмайди. Амазон инвесторлари билан учрашувга йилига атиги олти соат ажратади.

Агар мажлисни четлаб ўтиш имкони бўлмаса Безос “иккита питсса қоидаси”ни қўллайди: мажлис иштирокчилари иккита питсса билан меҳмон қилиш мумкин бўлган миқдорда бўлиши керак, ундан ортиқ эмас.

Безос қўл остидагилари билан анча кескин муносабатда бўлади.

Амазон маданияти камтарлик ва тежамкорликка асосланган. Безос қўл остидагиларини массаж ва текин тушликлар билан жалб қилиш керак деб ҳисобламайди.

Безос ноодатий таомларни ёқтиради. Wоот асосчиси Метт Рутлеж билан учрашувда у картошка, бекон, яшил саримсоқли ёгурт ва тухумли саккизоёқ буюртма қилган — буларнинг барчаси нонуштага. “Менюга қараб ҳеч қандай таассуротим бўлмаган, тушунмайдиган ниманидир кўрдим, — дейди Безос. — Ва нима бўлишидан қатъий назар нонуштага саккизоёқ кераклигини ҳис қилдим”.

Бундан ташқари, Безос ғилдиракдаги фастфудни хуш кўради. 2014-йилда у Бусинесс Инсидер бош редактори Генри Бложетга Амазон штаб-квартираси яқинидан топиш мумкин бўлган сон-саноқсиз бургер фургонлари ҳақида ҳикоя қилади. “Тўғрисини айтганда, вазият назорат остидан чиқиб кетаяпти”, — дея тан олади миллиардер.

Безос тушликдан сўнг доим идишларни ювади.

У спорт билан шуғулланиш-шуғулланмаслиги номаълум. Яқинда интернетда бош директорнинг конференсиялардан бирида олинган суратини муҳокама қилишди — ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Безоснинг яхши ташқи кўринишидан ҳайратланиб, уни ҳатто Вин Дизелга ўхшатди.

Амазон хусусий каналлари учун бир нечта оммабоп сериалларга продюссерлик қилади — масалан, “Баланд қўрғондаги одам” ва “Равшан”. Бироқ компания бош директори ёшлигидаги асосий сериал — “Юлдузли йўл”га содиқ. У ҳатто “Стартрек: Чексизлик” филмида кўриниш берган.

Безоснинг яна бир космик қизиқиши бор: НАСА эски ракеталарини қидириб, сув ости кемасида шўнғиш. Миллиардер кўпинча болаларини ҳам ўзи билан бирга олиб боради.

Безос режимга риоя қилади ва ҳар тунда саккиз соат ухлайди.