• 11-04-2019

Зидан

Зидан

Болалик ва ўсмирлик даври

Емигрантлар оиласида туғилган Зидан Франсиянинг Ла Костеляне номли Марселнинг шимолй раёнида туғилиб ўсган.Ундан ташқари оилада яна 4 та бола:Синглиси Лила,укалари Жамел,Фарид ва Нордин бўлган.Зидан биринчи тўп вазифасида пластик идишни ишлатган.Зеро кичик Зинедин футболдан ташқари дзюдо,велоспортга қизиққан бўлса ҳам унда қизиқиш айнан футболга бўлган.

Зидан 14 ёш бўлганда,унга "Канн" селексионери Жан Варо эьтибор қаратади.Бу воқеа 1987 йилда бўлиб ўтади.Айнан шу вақтда Зинедин Франсиянинг курорт шаҳарчаси Каннга футбол олимпи чўққисини забт этишни бошлаш учун кўчиб келади.

У элино оиласининг уйида яшайди.Шу ерда ундан ташқари яна бир "Канн"нинг ёш футболчиси-Амадео Арно ҳам яшайдиган бўлади.Елинолар уйи Канн саҳхрига яқин Пегома қишлоғида жойлашан бўлади.Машқлардан қайтаётганда (одатда уни клуб функсионерлари машинада ташлаб кетишарди,кўпинча бу иш Франсия терма жамоасининг собиқ ўйинчисиШарл лубе га юклатиларди)Зизу,Амадей ва элинонинг кичик ўгли Лоран футбол мусобақалари уюштиришарди.Елинониг оиаласи "Канн"нинг жуда кўп ёш футболчиларига панох берган бўлсада Зидан бу оиланинг кўнглидан абадий жой олади.Зизу уларнинг боғида олча дарахтини эккан,мусобақа учун борган барча давлатлардан уларга сувенирлар олиб келарди.Елинолар уйида Зидан роппа роса 1 йил яшайди.

1 йил ўтганидан сонг Зидан Каннинг марказида жойлашган Мимон ётоқхонасидан жой эгаллайди.Бу ётоқхона билан уни жуда кўп хотиралар боғлайди.Бу ерда у биринчи дўстлар орттиради,биринчи маротаба Спиртли ичимлик таътиб кўради.Бу вазият яқин орадаги барда бўлиб ўтади.Бу ерга уни ва яна бир футболчини ётоқхонада кўптан бери яшайдиган спортчилар чақиради."Бағишлов" сифатида уларга "Оловли Сувдан" таьтиб кўриш керак бўлади.Бу "Бағишловдан" сўнг Зидан қийинчилик билан ётоқхонага етиб олади.Унинг шериги эса ётоқхона ёпилишига улгурмаганлиги учун жазоланади.Аммо бу воқеа биринчи ва оҳирги маротаба бўлиб ўтади ва Зидан кейинчалик спиртли ичимлклардан воз кечади.

Зидан доимо Франсиянинг барча термалари:Кадетлар,ўсмирлар,юниорлар,ёшлар жамоасида ўйнаб келади.Унинг исми мураббийлар қаторида машхур бўлиб,Унинг энг кучли жихатлари техникаси ва жисмоний кучи бўлган.Баланд бўйли,ўз ёшидан катта кўринадиган Зидан доимий равишда ўз устида ишлайди.Канндаги мураббийлар(2- жамоа мураббийлари)-аввал Ги Лякомб кейинроқ Жил Рампиллон уни ривожига ҳалақит бермасликка ҳаракат қилиб,Зидан билан яккама якка иш олиб боришарди."Зидан кам гапиради,-дейди Лякомб.-У тинглайди ва бажаради".

Проффесионал футболда Зидан 1989йилнинг 20-майида пайдо бўлади.У ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган эди.Бу вазият 1988/89 йилнинг Франсия чемпионати оҳирги турларида Нант жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда рўй беради(Бу жамоада ўша пайтлар Дешам ва Десайи каби футболчилар ўйнар эди).Зизу майдонги ўйин сўнгига 15 дақиқа қолганда тушади ва тўпга 3 маротаба тегади,лекин у ўзини жуда бахтли ҳис этади.Ўша ўйинда у ҳаттоки Дарвоза томон зарба бериб тўсинни пойлашга ҳам улгуради.Бу ўйин учун у катта бойликка - 6 000 франкка эга бўлади,мағрур ва бахтли Зинедин,оиласи учун совғалар сотиб олади.Ўзининг олий дивизиондаги 1- голини 1991 - йилда Худди ўша Нантга уради,тўпни дарвозадан узоқлашган дарвозабон устидан маҳорат билан ўтқизиб уради.1992 - йилда Канн жамоаси 2-дивизионга тушиб кетганлиги сабабли у клубни тарк этади.

Зидан ўз иш фаолиятини Бордода давом эттиради.1992 - йилда Ролан Курбис,Бордонинг ўша пайтдаги мураббийси,Франсияда машхурликка эришаётган моҳир яри ҳимоячини ўз жамоасига қўшиш учун Жуда кўп уринди.1 - мавсумдаёқ Зидан Франсия олий лигасида 10 та тўп уриб,ўша турнирнинг энг яхши тўп урарига айланади.

Ювентусга Зидан 1996 - йилги Европа чемпионатидан сўнг ўтади.Европа чемпионатида у аввалроқ олган жарохати туфайли яхши ўйин кўрсата олмайди. Аста жароҳати соғайганидан сонг унинг омади келди ва ювентус Шу йили баҳорда Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди